20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев бошчилигидаги делегациянинг АҚШга ташрифи доирасида АҚШнинг йирик ишбилармон доиралари вакиллари билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Акрам Алиев иштирок этди.
Тадбир Cove Capital МЧЖ, City, Brid Capital Group, Creative Associates, Fl Smit, do TERRA, Creative Associates, Fl Smit, dō, CalCity Industrial Park МЧЖ, Crown Iron Works, Edward Ostin, Nobel-Systems, North Coast Communications, Komatsu, JP Morgan каби 40 дан ортиқ компанияларнинг раҳбарларини бирлаштирди. Учрашувда Ўзбекистон-Америка савдо палатаси раҳбарияти, оқ уй маъмурияти ва АҚШ савдо вазирлиги экспертлари ҳам иштирок этди.
Ишбилармон доиралар вакиллари АҚШ билан Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзолиги тўғрисидаги музокараларнинг муваффақиятли якунланишини мамнуният билан олқишладилар ва бу жараён мамлакатнинг халқаро иқтисодий алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидладилар.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!