Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Минскда Беларус президенти Александр Лукашенко билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
“Бугун Минскда Беларус Президенти Александр Лукашенко Жаноби Олийлари томонидан қабул қилинганимиздан мамнунмиз. Беларус раҳбарига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг самимий саломларини етказдик. Дўстлик ва ўзаро ҳурматга асосланган ҳамкорлигимиз кун тартибининг барча жабҳаларида жадал ривожланиб бормоқда. Ўзбекистон ва Беларус ташқи ишлар вазирликлари олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш учун барча имкониятларини ишга солади.”- дейилади хабарда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Беларус ташқи ишлар вазири Сергей Алейник билан ҳам учрашув ўтказди.
“Беларус ташқи ишлар вазири Сергей Алейник жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз. Бугун Минскда бўлиб ўтган музокараларимиз раҳбарларимиз ўртасида эришилган келишувлар ижросини батафсил кўриб чиқиш, шунингдек, алоқаларининг барча йўналишлари бўйича фикр алмашиш учун яхши имконият яратди. Муносабатларимиз кўплаб соҳаларда ижобий суръат намоён этаётганини мамнуният билан таъкидладик. Ишбилармон доиралар ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлаш, иқтисодий алоқаларни сезиларли даражада кенгайтиришга келишиб олдик. Вазирликларимиз ўртасида 2024-2025-йилларга мўлжалланган Маслаҳатлашувлар дастурини ҳам имзоладик. ТИВдаги ҳамкасбларимизга самимий меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирамиз”, – деган Бахтиёр Саидов.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!