2024 йилнинг 14 апрел куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин билан музокаралар ўтказди.
“Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин жаноблари билан жуда самарали ва самимий учрашув ўтказдик. Олий даражада бўлиб ўтадиган ташриф олдидан тайёргарлик масалаларини кўриб чиқдик. Ўзбекистон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирликлари икки мамлакат ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга барча имкониятларини йўналтираётганини алоҳида таъкидладик. Ҳамкорлигимизни тобора ривожлантириш, савдо алоқаларини мустаҳкамлаш, барча йўналишлар бўйича мунтазам алмашинувларни таъминлаш устувор вазифаларимиздандир”, – деган Бахтиёр Саидов.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!