$
11975.36 UZS
-98.06
162.91 UZS
-1.56
14020.75 UZS
-113.6
31° Кечаси 18°

Бола темпераменти у ҳақда сўзлаганда…

21:48 / 31.05.2022

Болалар туғилиши билан бир-биридан феъл-атвори жиҳатдан фарқ қилади. Психолог ҳузурига келган ота-оналар: “Нега менинг болам доим қичқиради, қўшнининг боласи эса жуда хотиржам?” каби саволлар билан юзланишади. Эндигина дунёга келган гўдаклар ҳақиқатан ҳам, бир-биридан фарқланади ва бу табиий ҳолат ҳисобланади. Чунки ҳар бир гўдакнинг ўзига хос темпераменти бор.

Темперамент – бу асаб тизимининг туғма, табиат томонидан туҳфа этилган индивидуал шахсий хусусиятлар тўплами ҳисобланади. Табиат томонидан берилган бу шахсий хусусиятлар боланинг қанчалик фаоллигини, унинг атрофидаги ҳаётга қандай муносабатда бўлишини, унинг фаолияти қанчалик интенсив бўлишини белгилайди. Темпераментни ўзгартириб бўлмайди, лекин уни бошқаришни ўрганиш мумкин.

Темпераментлар ёмон ва яхши турга бўлинмайди, аксинча ҳар бир темпераментнинг ўзига хос ижобий томонлари мавжуд. Темпераментнинг тўртта асосий тури мавжуд: холерик, сангвиник, меланхолик ва флегматик. Уларнинг ҳар бири ўзига хос психологик хусусиятларга ва уларнинг комбинациясига эга. 

Ота-оналар, биринчи навбатда, фарзандлари билан зиддиятларга дуч келмаслик учун боланинг темпераменти турини билишлари муҳимдир. Қуйида турли хил темпераментли болаларнинг “портретлари”ни кўриб чиқиб, фарзандингиз қайси темпераментга мансуб эканини билиб олишингиз мумкин.

Бола – холерик.

У жуда жаҳлдор, ўзига ишонган ва шижоатли, бир зумда қарор қабул қилади, шунинг учун унинг ғоялари ўйлаб топилмаган, лекин жуда қизиқ. У ҳар доим нима истаётганини билади. Холерик бола жуда ҳаракатчан, узоқ кутишга тоқат қилмайди, кайфияти кескин ўзгаради. Унинг янги муҳитда ўзини қандай тутишини олдиндан айтиш қийин – реакция кутилмаган бўлиши мумкин. Унинг хатти-ҳаракати довулга ўхшайди. Холерик бола – бу дахшатли қичқирувчи ва баҳсчи бўлади. У қатъиятли, қўрқмас, охирги дақиқада ўз фикрини бутунлай тескарисига ўзгартира олади, таваккалчи ва саргузаштни яхши кўради.

Холерик болага нима ёқмайди? Улар унинг фаолиятини чеклаб қўйилишини, унга бақиришингизни, жисмонан жазоланишни, вазифани тўғри бажаришни талаб қилинишини ёқтирмайдилар.

Ота-оналар учун тавсиялар. Фарзандингиз фаоллигини чекламанг. Тўполон қилган пайтда унга танбеҳ берманг ва жим ўтиришга мажбурламанг. Бола буни қила олмайди! Яхшиси энергиясини сарфлашнинг бошқа йўлларини синаб кўринг. Масалан, фарзандингиз билан ҳаракатли ўйинлар ўйнанг. Унга спорт машқларини, сузишни, рақсга тушишни, велосипедда учишни ўргатинг. У билан тез-тез кўчага чиқишга ҳаракат қилинг. 

Фарзандингизга қаҳрамонлик ва жасорат ҳақида китобларни ўқиб беринг. Унга нафақат ўзи гапириши, балки бошқа болаларни ҳам тинглаш муҳим бўлганида, тенгдошлари билан музокара қилишни ўргатинг. Холерик болалар ҳар доим биринчи бўлишга интилади. Энг муҳими, сабрли бўлинг ва холерик боланинг ўзи ўзини қандай бошқаришни ўрганишдан хурсанд бўлишини тушунишга ҳаракат қилинг, лекин бу ҳар доим ҳам натижа бермаслиги мумкин. Бунда унга ёрдам беринг!

Бола – сангвиник.

Болакай қувноқ, кучли ва мувозанатли, бундан ташқари у “қуёш” каби кўпинча яхши кайфиятда, изланувчан, фаол. Сангвиник болани жуда тез кулдириш ёки бирон бир арзимас нарсадан қаттиқ хафа қилиб қўйиш мумкин. Бундай боланинг кўз ёшлари тезда пайдо бўлади ва жуда тез йўқолиб қолади, чунки у жуда ақлли бўлиб, ҳар доим ўзини овутиш учун қизиқарли машғулот топади. Одамлар билан осонгина кириша олади, тезда янги муҳитга ва янги талабларга мослашади. Сангвиник болалар бошқа одамларни осонгина тушунадилар, бошқаларга нисбатан талабчан эмаслар ва одамларни борича қабул қилишга мойилдирлар.

Улар ҳокимият учун курашмайди, лекин кўпинча компанияда етакчи ўринни эгаллайди. Сангвиник болалар: “Ким билан дўсциз?” – саволига одатда: “Ҳаммаси билан” – дея жавоб беради. Бундай болалар қизиқарсиз ўйин ёки ишни ёқтиришмайди ва уни охирига етказмасдан ташлаб кетишлари ҳам мумкин. Қизиқарсиз иш уларни зериктиради ва улар имкон қадар тезроқ қутулишга ҳаракат қилишади.

Ота-оналар учун тавсиялар. Сангвиник болалар ўзгарувчан ва монотонликдан тез чарчаганлиги сабабли, машғулотлар давомида асосий урғуни бажарилаётган ишни охиригача етказишга қаратишга ҳаракат қилинг. Диққатни жамлайдиган конструкторлар, жумбоқлар ва бошқа ўйинлар хотиржамлик ва аниқликни ривожлантиришга ёрдам беради. 

Бундай болаларнинг қатъиятлилигини ва меҳнацеварлиги рағбатлантириш орқали барқарорлик ва самарадорликка эришиш учун талабларни босқичма-босқич ошириш жуда муҳимдир. Болани бепарволик, эътиборсизлик учун таъна қилмасликка ҳаракат қилинг. Яхшиси ишини мукаммал қилиб бажарган бўлса, ёки барча ўйинчоқларни йиғиб қўйган бўлса, болани кўкларга кўтариб мақташ тавсия этилади.

Фарзандингиз билан унинг тенгдошлари ва яқинлари билан муносабатларини муҳокама қилинг. Болангиз сангвиник, уни беқарорлиги учун айбламанг – бу унинг айби эмас, балки темпераментнинг ўзига хос хусусияти. Унга феъл-атворини тузатишга ёрдам беринг, шунда у ишончли, стрессга чидамли, очиқкўнгил ва муваффақиятли шахс бўлиб улғаяди.

Бола – флегматик.

Кичкина флегматик ҳамма нарсада тартибни яхши кўради. У кийим ва ўйинчоқларни эҳтиёткорлик билан йиғади, фақат ўз идишидан овқатланади, тенгдошлар орасида фақат ўз ўйинчоғи билан ўйнайди.

Флегматик бола – жуда оғир. Уни кулдириш ёки хафа қилиш қийин. Ҳатто жанжал пайтида ҳам бундай бола хотиржам бўлиб қолади. У эътиборини деярли ўзгартирмайди ва нотаниш муҳитга кўникиши учун узоқ вақт керак бўлади. Унинг нутқи секин ва паузаларга бой. У янги нарсаларни ўрганишни ёқтирмайди.

Флегматик бола кўп фантазия қилмайди, хотиржам ўйнайди, фақат бир нечта ўйинчоқларни яхши кўради. Болалар билан ўйнаганда, у таниш ўйинларни афзал кўради. У бир ишни жуда узоқ бажаради, аммо камдан-кам хато қилади. Етакчиликка интилмайди, қарор қабул қилишни ёқтирмайди, бу ҳуқуқни бошқаларга осонлик билан беради. У камдан-кам хафа бўлади, лекин агар унинг кўнгли оғриса, муносабатларини абадий узиши мумкин.

У жуда ташаббускор бўлиб шаклланиши мумкин. Флегматик бола ноқулай шароитларда ҳам муаммосиз ва самарали ишлаши мумкин ва муваффақияцизликлар уни безовта қилмайди.

Флегматик болага нима ёқмайди? Ота-оналарнинг қичқириқ ва жанжал билан вазифани бажариш жараёнини тезлаштиришга ҳаракат қилишлари. 

Ота-оналар учун тавсиялар. Энг муҳим қоида: шошилманг, шошилтирманг, болани тезлатманг. Сизнинг талабларингиз боланинг индивидуал тезлигига мос келишини назорат қилинг.

Мусиқа билан шуғулланиш, расм чизиш, апликация орқали боланинг тасаввурини, фантазиясини ривожлантиришга ҳаракат қилинг. Фарзандингиз билан ҳаракат тезлигини ўзгартиришни ўз ичига олган ўйинларни ўйнанг. Масалан, юриш – югуриш – секин юриш; ритм ўзгариши билан қарсак чалинг. Фарзандингизни очиқ ҳаводаги ўйинларга кўпроқ жалб қилишга ҳаракат қилинг, у билан бирга сайрга чиқинг. Унга қўшнига калитни олиб бориш, сотувчига пул бериш, нотаниш боланинг исмини сўраш каби топшириқлар беринг.

Боланинг ҳаракатсизлиги дангасаликка айланмаслиги учун шароит яратиш керак. Фарзандингизни тезкорлиги ва топқирлиги учун мақтанг. Ва, энг муҳими, шуни ёдда тутиш керакки, агар сиз доимо ғазаблансангиз ва болани жазоласангиз, болада ҳаракат қилиш қўрқуви пайдо бўлиши ва ўзини пастлик туйғуси ривожланиши мумкин.

Бола – меланхолик.

Меланхолик бола нафақат жим, балки меҳрибон, юмшоқ, ишончли ва очиқ феъл-атвор эгасидир. У жуда таъсирчан, салга хафа бўладиган, ҳамма нарсада эҳтиёткор. Меланхолик ўзига ишончсиз, унинг ўзи қарор қабул қилиши жуда қийин. Меланхоликлар нотаниш муҳитда ўзини йўқотади ва ўзини-ўзи бошқара олмайди. Энг кичик ноқулайликлар ҳам уларни мувозанатдан чиқариши мумкин. Бундай болалар фақат ўзлари севган, ўзларини қулай ва хавфсиз ҳис қиладиган одамлар билан эркин бўлишади. Шунинг учун оилада меланхолик боланинг тўлиқ ишонадиган одами бўлиши керак. Бундан ташқари бундай болага нафақат ишонч, балки меҳр, илиқлик ва эътибор ҳам керак. Меланхолик бола бегоналардан эҳтиёт бўлади, бегоналар билан гаплашишни ёки ўйнашни хоҳламайди.

Бундай болалар жуда паст овозда гапирадилар, камдан-кам баҳслашадилар, кўпинча кучли тенгдошларининг фикрига бўйсунадилар. Бундай темпераментга эга болалар тезда чарчашади, қийинчиликларга дуч келсалар, адашади ёки тезда таслим бўлишади.

Меланхоликнинг ички дунёси ниҳоятда бой, у ҳис-туйғуларнинг чуқурлиги ва барқарорлиги билан ажралиб туради. Болалар – меланхоликлар ўзларини “кичкина катталар” каби тутадилар – улар жуда оқилона, улар ҳамма нарсага изоҳ топишни яхши кўрадилар ва ёлғизликни яхши кўрадилар. Меланхоликлар ўзларига ва бошқаларга юқори талаблар қўядилар.

Ота-оналар учун тавсиялар. Кичкина меланхоликлар билан тезлик, эпчиллик ва тезлик учун рақобат ўйинларини ўйнамаслик тавсия этилади. Яхшиси болакай билан чизиш, апликация билан шуғулланиш яхшироқдир. Бундан ташқари, велосипед ҳайдашни, тўпни ўйнашни ёки арқондан сакрашни ўргатишингиз мумкин.

Бундай болалар жуда таъсирчан бўлганлиги сабабли, уларнинг камчиликларини юзига солманг. Унинг ўзига бўлган ишончини сақлашга ҳаракат қилинг. Меланхолик болада фаоллик истагини, қийинчиликларни енгиш қобилиятини ривожлантириш керак. Болага уятчанлиги устидан кичик ғалабаларни қўлга киритишига ёрдам беринг. Фарзандингизга мустақиллик беринг, қарор қабул қилишга шошилманг. Эртак ўқиб берганингиздан сўнг ёки мултфилм томоша қилганингиздан сўнг, фарзандингиз билан унинг ҳис-туйғулари ҳақида гаплашишга ҳаракат қилинг. Қайси қаҳрамон унга кўпроқ ёқди ва нима учун? 

Боланинг танишлар доираси аста-секин кенгайтирилиши керак. У биринчи навбатда битта тенгдоши билан ўйнасин. Бола ўзини қулай шароитда ҳис қилгандан сўнг, бошқа болаларни ўйин қўшиш мумкин. 

Юқоридаги темперамент турлари орасидан фарзандингиз қайси турга энг яқин эканлигини аниқлашга ҳаракат қилинг ва унинг феъл-атворида унга нима ёрдам беришини ва нима халақит бериши мумкинлигини тушунинг. Нима учун у баъзан сиз кутган ва тахмин қилганингиздан бошқача йўл тутади? Сизда қандай умумий хусусиятлар бор, бир-бирингизни тушунишингизга нима халақит беради? Унга индивидуаллигини сақлаб қолиш имкониятини беришга ҳаракат қилинг. Фарзандингизга ўзининг “ўзлигини” ҳис қилишига ёрдам беринг ва ундан қандай фойдаланишни ўргатинг.

Шуни ёдда тутингки, темперамент тури инсоннинг атроф-муҳитдаги хатти-ҳаракатлари ва ҳаракат услубини белгилайди. Агар фарзандингизнинг хатти-ҳаракатидаги салбий нуқта сабабини аниқлай олмаётган бўлсангиз, болалар психологига мурожаат қилинг.


Фойдали


														
														Олтин нархи кескин пасайди

Олтин нархи кескин пасайди

“Бу 2013 йилдан буён кузатилган энг катта бир кунлик пасайишдир”, деб маълумот бермоқда РБК нашри.
12:58 / 22.10.2025

														
														Президент: “Болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш — бизнинг қатъий иродамиз натижаси”

Президент: “Болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш — бизнинг қатъий иродамиз натижаси”

Ўзбекистоннинг болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича илғор тажрибаси Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан н…
12:04 / 17.10.2025

														
														Янгиланган Chevrolet Cobalt ишлаб чиқарилиши бошланди

Янгиланган Chevrolet Cobalt ишлаб чиқарилиши бошланди

UzAuto Motors АЖ янгиланган Chevrolet Cobalt модификацияларини оммавий ишлаб чиқаришни бошлади.
16:55 / 15.10.2025

														
														Жиззахда судья ёрдамчиси пора билан ушланди

Жиззахда судья ёрдамчиси пора билан ушланди

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
08:22 / 28.09.2025

														
														iOS 26 да ақлли қувват тежаш режими ўзгарди

iOS 26 да ақлли қувват тежаш режими ўзгарди

Режим ҳар доим эмас, тизим ортиқча сарфни сезганда ишга тушади.
15:16 / 19.09.2025

														
														Қозоғистонда содир бўлган портлашда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Қозоғистонда содир бўлган портлашда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Шу йилнинг 11 сентябрь куни Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида металл қабул қилиш шохобчасида содир бўлган портлаш оқибатида 3…
16:58 / 13.09.2025

														
														Telegram навбатдаги янгиланишларни тақдим этди

Telegram навбатдаги янгиланишларни тақдим этди

Профилга мусиқа қўшиш, бирламчи профиль саҳифасини танлаш ва бошқа имкониятлар пайдо бўлди
21:55 / 01.09.2025

														
														2025 йилнинг ўтган даврида стартапларга 264 млн доллар хорижий сармоя киритилди

2025 йилнинг ўтган даврида стартапларга 264 млн доллар хорижий сармоя киритилди

Бугунги кунда Ўзбекистонда 600 дан зиёд стартаплар фаолият юритмоқда. Саккиз йил илгари уларнинг сони бармоқ билан санарли э…
14:51 / 20.08.2025

														
														Чиқиндилар муаммоси – аҳоли англамаётган хавф

Чиқиндилар муаммоси – аҳоли англамаётган хавф

Ҳар куни уйимиздан чиққанимизда, кўчада чиқиндиларга кўзимиз тушади. Улар баъзан чиқинди қутиларида тўпланиб, баъзан эса очи…
17:18 / 11.08.2025

														
														Ўзбекистон қулупнай ва бошқа резавор мевалар етиштиришни кўпайтирмоқда

Ўзбекистон қулупнай ва бошқа резавор мевалар етиштиришни кўпайтирмоқда

2025 йилнинг ўтган 7 ойи ичида аввалги йилга нисбатан 6.6 фоиз кўпроқ маҳсулот етиштирилган
19:53 / 10.08.2025

Бу ҳам қизиқ

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Президенти ва Бош вазирига таъзия йўллади

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Президенти ва Бош вазирига таъзия йўллади

Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этди, жароҳат олганлар тез фурсат…
12:01 / 15.05.2026
Фарғонада юк машинаси ғилдираклари орасидан 20 кило наркотик аниқланди

Фарғонада юк машинаси ғилдираклари орасидан 20 кило наркотик аниқланди

Фарғона вилоятида қўшни давлатдан кириб келган Volvo русумли юк машинаси ғилдираклари орасидан қарийб 20 килограмм наркотик …
19:29 / 14.05.2026
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 37 даражагача кўтарилади

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 37 даражагача кўтарилади

15 май куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 37 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда
00:36 / 15.05.2026
Мажбурий талабларни мақбуллаштириш бўйича янги тизим жорий этилади

Мажбурий талабларни мақбуллаштириш бўйича янги тизим жорий этилади

Тақдимотда тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қайта кўриб чиқиш ва уларни мақбуллаштириш масаласи муҳокама қилинди.
12:16 / 13.05.2026
Тошкент метрополитени фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

Тошкент метрополитени фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент метрополитенида йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва хавфсизлигини таъминлаш ҳамда инфра…
09:39 / 14.05.2026
Бугун Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга боради

Бугун Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига бино…
09:30 / 15.05.2026
16 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

16 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечга томон бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
16:41 / 15.05.2026
Саида Мирзиёева Бухорода Осиё хотин-қизлари форумида Президент мурожаатини ўқиб эшиттирди

Саида Мирзиёева Бухорода Осиё хотин-қизлари форумида Президент мурожаатини ўқиб эшиттирди

Саида Мирзиёева Бухорода ўз ишини бошлаган Осиё хотин-қизлари иккинчи форумида Ўзбекистон Республикаси Президентининг анжума…
19:17 / 14.05.2026
Дунёда шароб истеъмоли рекорд даражада камайди.

Дунёда шароб истеъмоли рекорд даражада камайди.

Халқаро узумчилик ва виночилик ташкилоти (OIV) маълумотига кўра, 2025 йилда бутун дунёда 208 миллион гектолитр вино истеъмол…
17:13 / 14.05.2026
Тошкент метросида ойнали ҳимоя тўсиқлари ўрнатилади

Тошкент метросида ойнали ҳимоя тўсиқлари ўрнатилади

Йўловчилар хавфсизлигини ошириш мақсадида Тошкент метрополитени бекатларига ойнали ҳимоя тўсиқлари ўрнатилиши режалаштирилмо…
11:05 / 14.05.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!