$
12778.12 UZS
78.98
164.01 UZS
1.85
14931.23 UZS
83.4
37° Кечаси 23°

Будда кўринишидаги нок, бир бош узум $10 000: дунёдаги энг қиммат мевалар

16:22 / 29.11.2022

Қимматбаҳо деган таърифни нафақат тақинчоқлар ва замонавий буюмлар, балки айрим турдаги мева ҳамда резаворларга нисбатан ҳам ишлатиш мумкин. Боиси, уларнинг нархи ҳаддан ташқари қимматдир. Бир қарашда боғдорчиликнинг мазкур намуналари одатий мевалардан катта фарқ қилмайди. Аммо уларнинг ташқи кўриниши, мазаси, махсус етиштириш шароитлари сизни ҳайратга солиши мумкин. Бу турдаги мевалар сиз учун қизиқми? Ундай бўлса боғбонлар томонидан етиштириб кўрилган ҳайратланарли ва қимматбаҳо мевалар билан танишинг.

Рўйхатимизни Будда шаклидаги ва донаси 9 доллардан бўлган нок мевасидан бошлаймиз. Мазкур мева Хитойда етиштирилган бўлиб, хитойлик фермерлардан бири томонидан Хебей провинциясида патентлаб ҳам олинган.

Мева шундай кўринишга кириши учун уни пластик қолип ичига солиб қўядилар, мева етилган пайтида Будда ҳайкалининг митти кўринишини аниқ такрорлайди. Афсоналарда айтилишича, ушбу мевадан тотиб кўрган ҳар бир инсон абадий ҳаётга эришар эмиш. Тан олиш керакки, ажойиб маркетинг усули!

Бундай топқирликдан кейин мева савдоси ҳажмининг ошиб кетганини ҳам тахмин қилиш қийин эмас. Шу тариқа мева муаллифи яхшигина даромадга эга бўлиб олди.

Sekai ichi дунёдаги энг қиммат олма меваси ҳисобланишидан хабарингиз борми? У нафақат мазали, балки жуда катта кўринишга эга ҳамдир. Мева ҳаддан ташқари чиройли кўринишда, номи япон тилидан таржима қилинганда "Дунёдаги биринчи рақамли олма" деган маънони англатади.

Бу турдаги битта оламнинг нархи 21 долларга тенг. Қути ичида эса атиги 28 та олма терилган бўлади.

Ушбу антиқа нав 1970 йилда Японияда ўйлаб топилган бўлиб, япон селекционерлари оламнинг энг ширин таъмли икки турини ўзаро чатиштириш оқибатида янги навни ҳосил қилишнинг уддасидан чиққанлар. Олманинг биттаси 900 грамм тош босади. Уни Япония ўлкасида 50 йилдан бери етиштириб келадилар. Боғларга қўл меҳнати билан махсус найчалар орқали ўғит солиб чиқилади. Албатта, бу каби оғир ва майда қўл меҳнати туфайли меваларнинг нархи ҳам юқорилаб кетган. Японлар мазкур олмаларни тансиқ неъмат сифатида қабул қилиб, уни фақат байрамлардагина тановул қилишни афзал билишади.

Рейтингимиздаги навбатдаги мева Декопан ёки Сумо дея аталувчи цитрус мева саналади. Унинг битта ўрами нархи 80 долларга тенг, ўрам ичида 6 дона мева бўлади.

Мева улкан мандаринга ўхшаб кетади. Унинг пўстлоқ қисми ғадир-будир, тўқ сариқ рангда ва этидан осонлик билан ажралади. Уни мандарин ва апельсин қоришмасига ҳам қиёслаш мумкин. Таъми ҳаддан ташқари майин ҳамда ширин, цитрус меваларда бўлгани каби эти орасида юпқа толачалар ҳам йўқ. Аслида улар бор, аммо ҳаддан ташқари юпқа ва кўзга кўринмайди.

Мазкур гибрид Японияда ҳосил қилинган бўлиб, одатда уни махсус иссиқхоналар ичида, барқарор ҳарорат билан етиштирадилар.

Ҳосил йиғиб олингач, уни алоҳида ҳароратда, 30 кун давомида сақлаб туришади. Ушбу вақт ичида унинг таркибидаги шакар миқдори сезиларли даражада ошар экан.

Улкан қироллик қулупнайи дея ном олган мазкур резаворнинг бир қарашда оддий қулупнайдан фарқи деярли йўқдек. Аммо ушбу қулупнай турини қўл меҳнати билан битталаб, қолган юзлаб резаворлар ичидан танлаб, териб олишади. Гап шундаки, мазкур қулупнай тури мукаммал шакл ва ўлчамга эга бўлади. Одатда уларни Япониядаги ҳашаматли мева дўконларида, хусусан мамлакат пойтахти Токиода сотишади. Бу каби қулупнайнинг битта ўрами нархи 69 долларга тенг. Ўрам ичида эса 12 дона қулупнай жойлашган бўлади. Сиз учун қизиқарли бўлиши мумкин, аммо бу каби баланд нархлар харидорларни ўзидан нари кетказмайди, айтишларича, дўконлар кун давомида 50 та ўрам маҳсулот сотар экан.

Бу эса куб шаклидаги тарвуз. Унинг бир донаси 800 доллар нархида сотилади. Ушбу тарвузни ҳам япон фермерлари етиштирган бўлиб, унинг асл ватани Япониянинг Сикоку ороли ҳисобланади. Тарвузни махсус куб шаклидаги қолиплар ичида етиштирадилар. Бу эса егуликка ўзига ҳос кўриниш беради. Айтгандай, мазкур соҳа вакилларининг таъкидлашларича, бу каби тарвузлар одатий тарвузлар каби мазали бўлмайди. Гап шундаки, куб шаклидаги тарвузларни парвариш қилиш ҳаддан ташқари қийин. Уларга керакли шаклни тарвузлар ҳали етилмасдан туриб бериб бўлиш керак. Шу сабабли тўртбурчак шаклдаги тарвузларни одатда истеъмол қилиш учун эмас, балки пазандачилик витриналари учун безак сифатида сотиб оладилар. Куб шаклидаги тарвузнинг биттаси 6 килограмм тош босади. Москва шаҳрида эса уни 25-30 минг рубль эвазига харид қилиш мумкин экан. Қизиғи, шунда ҳам маҳсулотга бўлган талаб камаймайди. Фикримизга, бу янгиликка интилувчи креатив инсонлар учун ажойиб таклиф. Улар ўз томорқаларидаги тарвузларни ҳам айнан шундай ноодатий кўринишида етиштиришлари мумкин. Бунинг учун уни шаффоф кўринишдаги пластик қолипга солиб қўйиш кифоя.

Ушбу қимматбаҳо ананаслар эса Буюк Британиянинг энг машҳур ботаника боғларининг бирида, "Хелиганнинг йўқотилган боғлари" ҳудудида етиштирилади. Унинг битта меваси нархи 1600 долларга тенг бўлиб, мазкур ананасни етиштириш жараёни инсондан катта меҳнат талаб қилади.

Мева ҳаддан ташқари узоқ муддат давомида пишиб етилади, бундан ташқари уни бир неча бор бошқа жойга кўчириб ўтказиш ҳам керак бўлади.

Мевалар учун от гўнгидан махсус ўғит тайёрланади, кейин эса аралашма ҳар бир мева дарахти остига солиб чиқилади. Бу турдаги меваларнинг энг қиммати охирги бор 15 минг доллар эвазига сотилган эди.

Taiyo Tamago дея аталувчи манго меваси ўзининг овал шакли туфайли ҳам "Қуёш тухуми" дея ном олган. Иккита мевадан иборат бўлган тўплам нархи 3000 доллар туради. Манго сотув расталарига қадар етиб келиши учун махсус талабларга жавоб бериши керак. Унга кўра, меваларнинг ҳар бири 350 граммдан каттароқ бўлиши ва таркибидаги шакар миқдори ҳам юқори эканлиги исботланиши лозим. Бу турдаги манго мевасини фақатгина аукционлар орқали харид қилишади.

Диққатингиз марказидаги қирмизи узум ҳам япон селекционерлари томонидан етиштирилган. "Рим рубини" дея ном олган ушбу узум шодасининг нархи 4000 доллар туради. Бу бир килограмм эмас, бир бош узумнинг нархи, тасаввур қиляпсизми? Аммо нарх борасидаги кўрсаткичлар шунинг ўзи билан чегараланмаган. Мисол учун яқиндагина Япониянинг Сикава ҳудудида бўлиб ўтган аукционда "Рим рубини" узум навининг бир боши салкам 10 000 доллар эвазига сотиб юборилган.

Мазкур узум нави фақатгина Японияда етиштирилади. Узум ўз нархига мос равишда ўта гўзал кўриниш ва ёрқин қизил рангга эга.

Унинг битта донаси вазни 20 граммга тенг бўлиб, айрим ҳолатларда 30 граммгача бўлиши ҳам мумкин. Узум донасининг катталиги эса стол тенниси коптокчаси билан тенг келади. Савдога чиқарилган узум таркибидаги шакар миқдори 18-22 % бўлиши шарт қилиб белгиланган.

Қора рангли денсуке тарвузи дунёнинг фақат бир жойида – Япониянинг Хоккайдо оролида ўсади. Қоп-қопа ранг билан қопланган тарвузнинг оғирлиги 11 килограммгача етиши мумкин. Қора тарвуз ҳосили 10 минг донадан ошмайди. Ўзига ҳос кўриниш ва камёблик унинг нархини янада кўтариб юборади.

Одатда бу турдаги бир дона тарвуз нархи 250 долларга тенг бўлади. Унинг энг катта намунаси ўлкадаги аукционда 6000 доллар эвазига сотилган экан. Тарвуз ўта сершира ва ширин таъмли пуштиранг эт қисмига эга. Устки қисмида эса бирорта ҳам чизиқ кўзга ташланмайди. Шу сабабли кўп ҳолларда мазкур тарвузни қора рангли шарга қиёслайдилар. Японлар ушбу тарвуз турини жуда қимматбаҳо совға деб билишади.

Юбари нави қовунлари 1961 йилда Япон селекционерлари томонидан иккита навни чатиштириш йўли билан ҳосил қилинган. Булар Англия ҳамда Америка навлари эди. Бу каби қоришув эса янги навга ноодатий ва ёрқин таъм бағишлай олди. Қовуннинг таъми мутлақо ўзига ҳос. Унда нордон ва ширин таъм қоришмасининг мавжуд эканлигини айтишади.

Қовун этининг ранги ёрқин сариқ тусда. Қовуннинг нархи ҳаддан ташқари қиммат эканлиги ва биттаси 10 000 долларгача бўлиши мумкинлигига қарамай, Юбари қовунлари катта ўлчамлари билан бошқа қовунлардан ажралиб турмайди.

Юбарининг оғирлиги одатда 700 граммгача бўлиши мумкин. Нари борса 1,5 кг чиқади.

Қовун фақатгина иссиқхоналарда, Япониянинг Хокайдо оролида етиштирилади. Бу ерда уларни махсус  соябонлар билан қуёшдан ҳимоя қилиб турадилар.

Мукаммал кўринишдаги думалоқ шаклга эга бўлган қовун пўстидаги майда ёриқлар қадимги япон кулолчилиги санъати намуналарини ёдга солади. Энг қизиғи, тарихдаги энг қиммат юбари қовуни аукционда 27 минг доллар эвазига сотилган экан.


Қизиқарли


														
														2024 йилда дунё миллионерлари сони 2,34 миллион кишидан ошди

2024 йилда дунё миллионерлари сони 2,34 миллион кишидан ошди

Бу ҳақда Knight Frank компаниясининг йиллик Wealth Report ҳисоботида келтирилди.
12:45 / 08.03.2025

														
														ЎША ТУН…

ЎША ТУН…

Воқеий ҳикояЎша куни қўшни болалар билан қора кечгача ўйнадик.
16:27 / 03.02.2025

														
														Медуза ниқоби: Ситсилияда 2000 йилдан ошиқ ноодатий артефакт топилди

Медуза ниқоби: Ситсилияда 2000 йилдан ошиқ ноодатий артефакт топилди

Италиялик археологлар Ситсилия жанубидаги Агригенто провинциясидаги замонавий Ликата яқинида жойлашган қадимий Финзиаде шаҳр…
11:14 / 27.01.2025

														
														Илм-фан “оталари”

Илм-фан “оталари”

Илм-фан оталари тарих китобларидаги шунчаки номлар эмас. Улар ғоялари билан инсоният цивилизациясига ҳисса қўшган одамлардир…
12:11 / 15.01.2025

														
														Гендер тестлари можароси билан танилган Iman Ҳалиф Гооглеъда энг кўп қидирилган спортчи бўлди

Гендер тестлари можароси билан танилган Iman Ҳалиф Гооглеъда энг кўп қидирилган спортчи бўлди

Google қидирув тизими орқали 2024 йилда энг кўп изланган мавзуларни сарҳисоб қилди ва қидирувларни йўналишлар бўйича ажратиб…
11:22 / 12.12.2024

														
														Японияда одамларни ювадиган кир машина яратилди

Японияда одамларни ювадиган кир машина яратилди

2025 йил апрель ойида Осака шаҳрида бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон кўргазмасида инсонлар фойдаланиши учун мўлжалланган кир ювиш м…
14:41 / 23.11.2024

														
														2024 йилнинг энг яхши пишлоғи аниқланди

2024 йилнинг энг яхши пишлоғи аниқланди

“Йилнинг энг яхши пишлоғи” номли анъанавий халқаро танлов Португалиянинг Визеу шаҳрида ўтказилди.
10:26 / 20.11.2024

														
														“Титаник”даги капитаннинг соати аукционда сотилди

“Титаник”даги капитаннинг соати аукционда сотилди

Henry Aldridge and Son аукцион уйининг хабар беришича, “Титаник”нинг 700 дан ортиқ йўловчисини қутқарган “Карпатия” кемаси к…
10:22 / 18.11.2024

														
														Дунёдаги энг қиммат зумрад кимошди савдосида сотилди

Дунёдаги энг қиммат зумрад кимошди савдосида сотилди

CBS News нашрининг хабар беришича, шаҳзода Садриддин Оғахон III нинг Cartier брошидан зумрадлари кимошди савдосида сотилди.
09:34 / 16.11.2024

Бу ҳам қизиқ

Тошкентда табиий газдан ноқонуний фойдаланган фуқаро тизимга 2,7 млрд сўм зарар етказди

Тошкентда табиий газдан ноқонуний фойдаланган фуқаро тизимга 2,7 млрд сўм зарар етказди

У хонадонида консерва маҳсулотларини тайёрлаш билан шуғулланган.
16:07 / 15.07.2025
15 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

15 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 22-24 даража илиқ, кундузи 37-39 даража иссиқ бўлади.
23:10 / 14.07.2025
Сурхондарё адвокат 50 минг доллар пора билан ушланди

Сурхондарё адвокат 50 минг доллар пора билан ушланди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
11:08 / 15.07.2025
2025 йилги умра мавсуми август ойидан бошланади

2025 йилги умра мавсуми август ойидан бошланади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Ҳаж ва Умра маркази янги умра мавсумини 2025 йил август ойидан бошланишини эълон …
12:22 / 15.07.2025
Зилемхан Ҳайдаров янги лавозимга тайинланди

Зилемхан Ҳайдаров янги лавозимга тайинланди

У Президент администрациясида бошқарма бошлиғига айланди
19:37 / 14.07.2025
Зангезур баҳси: АҚШ воситачиликка киришиб, йўлни ижарага олмоқчи

Зангезур баҳси: АҚШ воситачиликка киришиб, йўлни ижарага олмоқчи

Таклиф Ереван ва Боку ўртасидаги музокаралардаги келишмовчиликларни бартараф этишга қаратилган.
10:41 / 15.07.2025
Тошкентда подполковник пора билан ушланди

Тошкентда подполковник пора билан ушланди

У фуқарога нисбатан қўлланган қамоқ эҳтиёт чорасини гаров эҳтиёт чорасига ўзгартириб беришни ваъда қилган.
09:21 / 16.07.2025
Сурхондарёда 23 бош илон табиатга қайтарилди

Сурхондарёда 23 бош илон табиатга қайтарилди

6 бош Ўрта Осиё кобраси ва 17 бош шарқ бўғма илони фуқаролар томонидан ноқонуний сақлаб келинаётган бўлган.
17:49 / 15.07.2025
Тошкент шаҳар прокурори лавозимидан озод қилинди

Тошкент шаҳар прокурори лавозимидан озод қилинди

Президент администрациясининг Комплаенс хизмати бошлиғи тайинланди.
09:53 / 15.07.2025
Интерполнинг Ўзбекистондаги бюроси қидирувда юрган навбатдаги жиноятчини ушлади

Интерполнинг Ўзбекистондаги бюроси қидирувда юрган навбатдаги жиноятчини ушлади

Айбланувчи маблағларни талон-торож қилишда айбланмоқда
21:15 / 14.07.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!