Лондоннинг “Челси” клуби Н'Голо Канте ҳамда Жоржиньо билан янги шартнома имзоламоқчи.
The Times нашри хабарига кўра, Лондон клуби уларнинг текинга кетишига йўл қўймоқчи эмас.
Аслида, “Челси” тез орада ярим ҳимоячини кучайтириш учун ҳаракатларни бошлайди. Улар, Жуд Беллингем, Энсо Фернандес , Деклан Райс каби футболчиларга қизиқиш билдирмоқда. Шунга қарамай, “Аристократлар” Канте ҳамда Жоржинёни сақлаб қолиш ниятида.
Н'Голо Канте мавсум бошларида жароҳат олиб сафдан чиққан эди ва у ҳали ҳам тикланмоқда. Жоржинё эса мавсумда 20 ўйинда майдонга тушиб ва 3 та гол муаллифига айланди.
Ҳар икки футболчининг клуб билан шартномалари шу мавсум якунида тугайди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!