$
12621.29 UZS
-103.87
158.44 UZS
-0.21
14596.52 UZS
88.57
35° Кечаси 21°

Чортоқ тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари лавозимидан озод этилди

15:41 / 05.10.2022

Ўз вазифасига маъсуляциз ёнашган туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Тоҳир Мўминов ўз лавозимидан озод этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан Наманган вилоятида оналар ва болалар саломатлигини таъминлашга масъул тиббиёт муассасалари фаолияти танқидий ўрганилмоқда.

Наманган вилояти Чортоқ туманида сентябр ойида кунлик туғилишлар сони ўртача 20 тага ортиб кетгани боис, шифохонада ўрин-жойлар етишмовчилиги юзага келган.

Аммо туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти томонидан мазкур масалани ҳал этиш бўйича ўз вақтида керакли чора-тадбирлар кўрилмаган. Оқибатда ушбу туғуруқ бўлимидаги палаталарда ўрин-жойлар санитар-эпидемиологик талабларга риоя этилмаган ҳолда жойлаштирилган.

Яъни самарасиз ишлаётган стасионар ўринлар ҳисобига ҳомиладор аёллар учун қўшимча ўрин-жойлар яратиш имконияти мавжуд бўла туриб, туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти мазкур муаммога совуққонлик билан ёндашган.

Ана шуларни инобатга олган ҳолда, иш фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйган Чортоқ туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари вазифасини бажарувчи Тоҳир Мўминов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Ўз навбатида, юзага келган муаммоли вазиятни тезкор бартараф этиш мақсадида туман тиббиёт бирлашмасидаги самарасиз ишлаётган стасионар ўринлар ҳисобидан туғуруқ бўлими учун қўшимча яна 20 та, жами 70 та ўрин-жой ажратилган.


Бу ҳам қизиқ

Зўравонлик ва шилқимлик учун 6 мингдан ортиқ шахс жавобгарликка тортилган

Зўравонлик ва шилқимлик учун 6 мингдан ортиқ шахс жавобгарликка тортилган

Маълум қилинишича, 2025 йилнинг биринчи ярмида мазкур моддалар асосида қуйидаги ҳуқуқбузарликлар аниқланган.
10:55 / 05.08.2025
Самарқандда “Нуробод технопарки” махсус саноат зонаси ташкил этилади

Самарқандда “Нуробод технопарки” махсус саноат зонаси ташкил этилади

“Самарқанд вилоятида “Нуробод технопарки” махсус саноат зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қ…
10:30 / 05.08.2025
Мактабдаги ҳашар ортидан директор ишдан олинди

Мактабдаги ҳашар ортидан директор ишдан олинди

Xабарлар юзасидан Андижон вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.
09:24 / 05.08.2025
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланишнинг навбатдаги ҳолатлари фош этилди

Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланишнинг навбатдаги ҳолатлари фош этилди

Навбатдаги ҳолатлар Бекобод, Касби ва Муборак туманларида содир бўлди
21:24 / 05.08.2025
Эртага ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

Эртага ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

“Ўзгидромет” эртага, 5 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
17:19 / 04.08.2025
Эрдўған Киевга боради

Эрдўған Киевга боради

Ташриф доирасида эркин савдо битими ва Россия-Украина можаросини ҳал этиш бўйича масалалар муҳокама қилиниши билдирилди.
12:35 / 05.08.2025
Тошкентда Spark ёниб кетди

Тошкентда Spark ёниб кетди

Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда.
15:11 / 05.08.2025
Шерали Жўраев номидаги мусиқа ва санъат олий мактаби ташкил этилади

Шерали Жўраев номидаги мусиқа ва санъат олий мактаби ташкил этилади

Олий мактабда ўқув жараёни 2025/2026 ўқув йилидан бошланади
19:00 / 04.08.2025
Аваза шаҳрида Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳаммедов ўзаро учрашув ўтказди

Аваза шаҳрида Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳаммедов ўзаро учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари стратегик шерикликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидладилар
19:01 / 05.08.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!