Жорий йилнинг 2 август куни ижтимоий тармоқларда “Марҳамат туманидаги 42-умумтаълим мактабида ҳашарми” сарлавҳаси остида тарқалган хабарлар юзасидан Андижон вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган видеотасвирлардаги ҳолат 2 август куни содир бўлиб, унда бир гуруҳ педагоглар томонидан ҳашар жараёнлари амалга оширилаётганлиги акс этган.
Мактаб жамоаси билан суҳбатда улар томонидан ушбу ҳашар ихтиёрий равишда амалга оширилгани таъкидлансада, устозларни ўз лавозим мажбуриятидан ташқари ишларни бажариш ҳолатини назоратга олмаганлиги сабабли мактаб директори З.М эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани маълум қилинган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!