$
12011.65 UZS
48.49
₽
143.17 UZS
0.84
€
13462.66 UZS
72.3
31° Кечаси 18°

“Док-1 Макс иши”: ҳиндистонлик шахс 20 йилга қамалди

17:16 / 26.02.2024

Маълум бўлишича, Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги собиқ директори Сардор Кариев 18 йил, “Quramax Medikal” директори Рагневдра Пратар эса 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Унинг ўринбосарлари бўлган Амирхон Азимов ва Нодирбек Мусаевга ҳам 16 йилдан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Тайинланган жазоларни умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.

Маълумот учун, мазкур иш доирасида фармацевтика соҳасида фаолият олиб борган 23 нафар шахс суд олдида жавоб берди.

Улар Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган, таркибида заҳарли моддалар бўлган “Док-1 Макс” сиропи ва бошқа дори воситаларини юртимизга олиб кирган ҳамда дорилар таркибини текширишга масъул бўлган шахслардир.

Масъул шахсларнинг масъулиятсизлиги ортидан мазкур дори воситаларини истеъмол қилган 86 нафар бола жабрланди. Улардан 68 нафари вафот этган ва 16 нафари оғир, 2 нафари енгил тан жароҳати олган.

2022 йилнинг куз ойларида юз берган мазкур нохуш воқеа ортидан Давлат хавфсизлик хизмати жиноят иши қўзғатиб, тергов ҳаракатларини олиб борди.

Суд мажлисига раислик қилувчи Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Мусо Юсупов суд қарорини ўқиб эшиттирди.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳномалари Германияда тан олиниши мумкин

Ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳномалари Германияда тан олиниши мумкин

Ўзбекистоннинг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини Германияда тўғридан-тўғри тан олиш имконияти муҳокама қилинди. Миграция аг…
10:04 / 16.10.2026
Mister Global 2026 ғолиби аниқланди: бош соврин туркиялик моделга насиб этди

Mister Global 2026 ғолиби аниқланди: бош соврин туркиялик моделга насиб этди

Туркиялик 21 ёшли модель Дилхан Диврикли Таиландда ўтказилган Mister Global 2026 халқаро эркаклар гўзаллик танловида ғолиб б…
16:19 / 15.10.2026
Солярийга мунтазам қатнаган 30 ёшли аёл меланома сабаб вафот этди

Солярийга мунтазам қатнаган 30 ёшли аёл меланома сабаб вафот этди

Англиянинг Манчестер шаҳрида яшаган 30 ёшли Челси Тантум тери саратонининг хавфли тури — меланомадан вафот этди. У 15 ёшидан…
09:58 / 16.10.2026
Дата-марказлар учун электр таъминоти инфратузилмаси олдиндан режалаштирилади

Дата-марказлар учун электр таъминоти инфратузилмаси олдиндан режалаштирилади

Президент Шавкат Мирзиёев энергетика соҳасидаги инвесторлар билан мулоқотда янги электр станциялари билан бир қаторда электр…
15:03 / 16.10.2026
Фарғонада газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида 1,4 млрд сўмлик зарар аниқланди

Фарғонада газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида 1,4 млрд сўмлик зарар аниқланди

Фарғона вилоятининг Риштон туманида балиқхона ва савдо дўконида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Даст…
16:52 / 15.10.2026
Ўзбекистонда 2030 йилгача 22 минг мегаватт янги энергетика қуввати яратилади

Ўзбекистонда 2030 йилгача 22 минг мегаватт янги энергетика қуввати яратилади

Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳасидаги инвесторлар билан мулоқотда 2030 йилгача 22 минг мегаватт янги қувват…
14:54 / 16.10.2026
Трамп йўлбарс ҳужумида ҳалок бўлган йигит ҳақидаги видеоларни тарқатди

Трамп йўлбарс ҳужумида ҳалок бўлган йигит ҳақидаги видеоларни тарқатди

АҚШ Президенти Дональд Трамп Буюк Британияда Амур йўлбарси ҳужумига учраб ҳалок бўлган 23 ёшли Уильям Чепмен билан боғлиқ ви…
16:24 / 15.10.2026
Ўзбекистон энергетикасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилади

Ўзбекистон энергетикасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда илк бор энергетика соҳасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилиб, очиқ эълон қилинади. Келгуси…
15:39 / 16.10.2026
Криштиану Роналдунинг Тошкентга келиши кутилмоқда

Криштиану Роналдунинг Тошкентга келиши кутилмоқда

Португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду тўп сураётган Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби 2 ноябрь куни Тошкентда “П…
16:35 / 15.10.2026
UNICEF Ўзбекистонда болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонунни олқишлади

UNICEF Ўзбекистонда болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонунни олқишлади

UNICEF’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарувчи Жоффри Ижумба болаларни зўравонликнинг барча шаклларид…
10:28 / 16.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!