$
12097.93 UZS
50.48
151.77 UZS
-0.13
14194.50 UZS
95.37
31° Кечаси 18°

ДХХ Сурхондарёда ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилган шахсни қўлга олди

23:05 / 12.02.2022

Ўзбекистон Республикаси ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси ходимлари фуқаро А.А.га нисбатан тўпланган терговга қадар текширув материаллар билан танишиш асносида унинг қонунга зид ҳаракатларини аниқлади

Қайд этилишича, бошқарма ходимлари томонидан амалга оширган тезкор тадбир давомида фуқаро А.А.нинг “Redmi 6A” русумли телефон аппарати кўздан кечирилди. “Instagram” ижтимоий тармоғидаги унинг “arslanbey9888” профили мавжуд бўлиб, унда фуқаро Рафиқ Камоловнинг “беномозлик, намоз мўмин кишининг ҳужжати, намоз ўқимаган одамнинг ҳужжати йўқлиги...” мавзусидаги видеомаърузаси ва жуда кўплаб диний мазмундаги материалларни жойлаштириб тарқатгани аниқланди. 

Тарқатилган материаллар текшириб кўриш учун DVD+R дискка кўчириб олиниб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага юборилган.

Қўмитанинг экспертлик хулосасида А.А.нинг “Instagram” ижтимоий тармоғида тарқатган видеоматериаллар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган бўлиб, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш тақиқланиши маълум қилинди. 

Маълумот учун, А.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 244-1-моддаси 3-кисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Эслатиб ўтиш мумкин, бир неча кун аввал Содиқ Самарқандий, Абу Салоҳ, Абдуллоҳ Зуфарларнинг маърузаларини тинглаган ва тарқатган фарғоналик фуқаро қўлга олинган эди.


Бу ҳам қизиқ

Сиднейдаги пляжда содир бўлган отишма оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Сиднейдаги пляжда содир бўлган отишма оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Маълумот учун, Бонди-бич пляжи Австралиянинг энг машҳур пляжи бўлиб, у кўплаб сёрфингчиларни ва сайёҳларни ўзига жалб қилади.
15:51 / 14.12.2025
15 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

15 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

15 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши, қорга айланиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик ку…
15:17 / 14.12.2025
“Электрон рецепт” тизими бўйича мурожаатлар учун “Call-марказ” ташкил этилди

“Электрон рецепт” тизими бўйича мурожаатлар учун “Call-марказ” ташкил этилди

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
14:34 / 13.12.2025
Ким Чен Ин Россиядан қайтган кореялик аскарларни тантанали кутиб олди

Ким Чен Ин Россиядан қайтган кореялик аскарларни тантанали кутиб олди

“Жума куни “хориждаги операция зонаси”да “ҳарбий топшириқ”ни бажарган муҳандис-сапёрлар бўлинмаси КХДРга қайтди”, – дея хаба…
17:12 / 13.12.2025
Ёшлар Пара Осиё ўйинлари–2025. Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди

Ёшлар Пара Осиё ўйинлари–2025. Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди

БААнинг Дубай шаҳри мезбонлик қилган 2025-йилги ёшлар Пара Осиё ўйинлари якунланди. Мусобақа Ўзбекистон терма жамоаси учун ў…
11:09 / 14.12.2025
14 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

14 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

14 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечга томон ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Шам…
15:58 / 13.12.2025
Эстония Россия билан чегарада бункерлар қуришни бошлади – манба

Эстония Россия билан чегарада бункерлар қуришни бошлади – манба

“Шунингдек, тиканли махсус симлар ва “аждаҳо тишлари” туридаги тўсиқлар захираси шакллантирилган бўлиб, зарурат туғилганда ў…
17:48 / 13.12.2025
Ўзбекистонда 318,3 мингта МЧЖ фаолият юритмоқда

Ўзбекистонда 318,3 мингта МЧЖ фаолият юритмоқда

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 декабрь ҳолатига Ўзбекистонда 405,5 мингта тижорат ташкилотла…
16:40 / 14.12.2025
Президент Шавкат Мирзиёев Ёшлар ўртасида V Параосиё ўйинлари ғолибларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ёшлар ўртасида V Параосиё ўйинлари ғолибларига табрик йўллади

Аввало, барчангизни V Ёшлар Параосиё ўйинларида эришилган улкан тарихий ғалаба билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
10:30 / 15.12.2025
Саида Мирзиёева Римдаги “Инсоний биродарлик”–2026 мукофоти ҳайъатининг якуний йиғилишида иштирок этди

Саида Мирзиёева Римдаги “Инсоний биродарлик”–2026 мукофоти ҳайъатининг якуний йиғилишида иштирок этди

“Ҳурматли ҳайъат аъзолари билан биргаликда мукофот совриндорларини саралаш жараёнида қатнашганимдан хурсандман”, – деб ёзади…
16:28 / 13.12.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!