Эндиликда электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш, сақлаш, электр энергияси билан таъминлаш, марказий харидорнинг функцияларини бажариш, электр энергияси савдоси, импорти ва экспорти лицензия асосида амалга оширилиши белгиланмоқда. Бу ҳақда УзА хабар берди.
Шунингдек, энергетика бозори иштирокчиларининг мақоми, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги қонун билан мустаҳкамланмоқда.
“Ушбу тартибларни ўз ичига олган “Электр энергетика тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг йиғилишида иккинчи ўқишда кўриб чиқилди. Унга кўра, электр энергияси бозорини ташкил этишга оид қоидалар, электр энергетикаси соҳасида тарифларни шаффоф тамойиллар асосида шакллантириш тартиблари назарда тутилмоқда”, дейилади хабарда.
Фракция аъзолари қайд этганидек, киритилаётган янги нормалар саноатни ривожлантириш, иқтисодий ўсишни таъминлаш, ишончли, хавфсиз ҳамда барқарор электр таъминоти тизимини яратишга хизмат қилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!