$
12725.16 UZS
32.74
158.65 UZS
0.21
14507.95 UZS
-3.29
35° Кечаси 21°

Энди Ўзбекистон банкларидаги омонатлар тезроқ қайтарилади

16:38 / 19.02.2025

“Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Қонун жисмоний шахсларнинг, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорларнинг, шунингдек юридик шахсларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

Омонатларни кафолатлаш агентлиги банклардаги омонатларнинг ҳимоя қилинишини кафолатлаш соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади.

Омонатларни кафолатлаш тизими кафолатлаш ҳодисаси юзага келганда Агентлик томонидан омонатчиларга компенсацияларни тўлаш орқали омонатчиларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини давлат томонидан ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуидир.

Банк, шу жумладан микромолия банки ва қонунчиликка мувофиқ ташкил этилган оралиқ банк лицензия берилган пайтдан эътиборан кафолатлаш тизимининг иштирокчисига айланади.

Бир банкда бир омонатчига тўланадиган компенсация қуйидаги миқдорни ташкил этади:

– кафолатлаш объекти қолдиғининг тўлиқ ҳажмини, агар унинг миқдори 200 миллион сўм ёки ундан кам бўлса;

– 200 миллион сўмни, агар кафолатлаш объектининг қолдиғи 200 миллион сўмдан кўп бўлса.

Агентлик тугатилаётган банк омонатчиларининг камида тўртдан уч қисмига компенсацияларни олиш имкониятини қуйидаги муддатларда таъминлаши шарт:

– 2025 йил 1 январдан бошлаб – кафолатлаш ҳодисаси юзага келган санадан эътиборан 20 иш куни ичида;

– 2026 йил 1 январдан бошлаб – кафолатлаш ҳодисаси юзага келган санадан эътиборан 15 иш куни ичида;

– 2027 йил 1 январдан бошлаб – кафолатлаш ҳодисаси юзага келган санадан эътиборан 7 иш кунида.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



														
														Сурхондарёдаги савдо марказида ёнғин чиқди

Сурхондарёдаги савдо марказида ёнғин чиқди

Ҳозирда ёнғиндан тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
09:27 / 04.08.2025

														
														“Sea Breeze Uzbekistan” лойиҳаси бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди

“Sea Breeze Uzbekistan” лойиҳаси бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди

Агарда инвестор талабларни бузса, лойиҳа тўхтатилади ва ер олиб қўйилади
22:47 / 03.08.2025

														
														4 август куни юртимиз бўйлаб кутилаётган об-ҳаво маълумоти

4 август куни юртимиз бўйлаб кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 20-22 даража илиқ, кундузи 35-37 даража иссиқ бўлади
22:21 / 03.08.2025

														
														Словакиянинг энг машҳур нашрларидан бири Ўзбекистонни хорижий инвесторлар учун қулай макон дея таърифлади

Словакиянинг энг машҳур нашрларидан бири Ўзбекистонни хорижий инвесторлар учун қулай макон дея таърифлади

“2017 йилдан бери 120 миллиард долларлик сармоя жалб қилинди” – дейилади мақолада
22:16 / 03.08.2025

														
														Ўзбекистонликлар жорий йилда энг кўп қайси давлатларга сафар қилган?

Ўзбекистонликлар жорий йилда энг кўп қайси давлатларга сафар қилган?

Бу борада қўшни давлатларга саёҳат қилиш юқори ўринларда бормоқда
21:17 / 03.08.2025

														
														Ўзбекистон ва Иордания дипломатлари эндиликда визасиз сафар қила олади

Ўзбекистон ва Иордания дипломатлари эндиликда визасиз сафар қила олади

Бу ҳақда халқаро шартномани тасдиқлаш ҳақида президент қарори қабул қилинди
20:42 / 03.08.2025

														
														Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади

Ташриф давомида Аваза сиёсий декларацияси ва ҳаракатлар дастурининг қабул қилиниши кўзда тутилган
19:48 / 03.08.2025

														
														Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ҳукуматлари имзолаган шартнома расман кучга кирди

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ҳукуматлари имзолаган шартнома расман кучга кирди

Транспорт вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланди
19:07 / 03.08.2025

														
														1 августдан иш ҳақи ва пенсиялар ошди. Қолган тўловлар-чи?

1 августдан иш ҳақи ва пенсиялар ошди. Қолган тўловлар-чи?

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 271 000 сўмни ташкил этади
18:29 / 03.08.2025

														
														Носоз аттракционларни аниқлаш учун мобил илова ишлаб чиқилди

Носоз аттракционларни аниқлаш учун мобил илова ишлаб чиқилди

Иловани ҳозирча фақат Android асосидаги қурилмалар учун бепул юклаб олса бўлади.
15:57 / 03.08.2025

Бу ҳам қизиқ

Арманистон ва АҚШ биргаликда ҳарбий машғулотлар ўтказади

Арманистон ва АҚШ биргаликда ҳарбий машғулотлар ўтказади

Бу ҳақда тегишли келишув имзоланди
21:22 / 02.08.2025
Россия айрим касбларда рус тилини билиш талабини жорий этиши мумкин

Россия айрим касбларда рус тилини билиш талабини жорий этиши мумкин

Ҳужжат муҳокама учун тақдим этилган ва ҳали тасдиқланмаган.
16:24 / 03.08.2025
Озарбайжон матбуоти Калининградни Кёнигсберг деб атади

Озарбайжон матбуоти Калининградни Кёнигсберг деб атади

Россия ва Озарбайжон бир-бирини агрессивликда айбламоқда
19:39 / 02.08.2025
Ўзбекистонликлар жорий йилда энг кўп қайси давлатларга сафар қилган?

Ўзбекистонликлар жорий йилда энг кўп қайси давлатларга сафар қилган?

Бу борада қўшни давлатларга саёҳат қилиш юқори ўринларда бормоқда
21:17 / 03.08.2025
Германияда ишсизлик нафақаси ошди

Германияда ишсизлик нафақаси ошди

Маълумотларга кўра, Германияда ишсизлик нафақаси рекорд даражадаги 47 миллиард еврога етди.
17:14 / 03.08.2025
“Реал Мадрид” ҳужумчиси ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин

“Реал Мадрид” ҳужумчиси ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин

Бундай қарор бош мураббий Хаби Алонсодан чиққан деб ҳисобланмоқда
16:38 / 02.08.2025
3 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

3 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 20-22 даража илиқ, кундузи 33-35 даража иссиқ бўлади
21:26 / 02.08.2025
Колумбиянинг собиқ президенти фирибгарлик айблови билан 12 йил уй қамоғига ҳукм қилинди

Колумбиянинг собиқ президенти фирибгарлик айблови билан 12 йил уй қамоғига ҳукм қилинди

У суд қароридан норози эканлигини ва апелляция беришини маълум қилди
18:02 / 02.08.2025
Андижонда ўқитувчилар меҳнатга мажбурланмоқдами?

Андижонда ўқитувчилар меҳнатга мажбурланмоқдами?

Ушбу ҳолат юзасидан Андижон вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдириб, вазият ўрганилаётганини маъл…
09:32 / 03.08.2025
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ҳукуматлари имзолаган шартнома расман кучга кирди

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ҳукуматлари имзолаган шартнома расман кучга кирди

Транспорт вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланди
19:07 / 03.08.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!