“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори(ПҚ–241-сон, 30.07.2025) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Ўзбекистон Ҳукумати билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳукумати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Битим 2024 йил 22 октябрь куни Куала-Лумпур шаҳрида имзоланган.
Транспорт вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!