$
12412.98 UZS
58.33
154.28 UZS
0.35
14386.64 UZS
2.12
37° Кечаси 22°

Энди йўл ҳақини нақд пул кўринишида берган йўловчилар жаримага тортилади

10:39 / 07.01.2025

Тошкент шаҳридаги барча автобусларда 1 январдан йўлкира тўловларини нақд шаклда тўлаш тўхтатилган. Бунинг ортидан эса транспорт ёки банк картаси бўлмаган йўловчиларнинг бир марталик чипталарга эҳтиёжи ортган.

“Пойтахтимизда 1 январдан автобусларда нақд пул орқали тўловлар қабул қилинмайди”, – дейди Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Аллаёр Норбўтаев.

– Чиптачилардан воз кечилади. Йўлкира учун тўловларни нақд тўлаш амалиёти бекор қилиниши ортидан чиптачилар фаолиятидан воз кечилади. Чиптачилар билан шартномаларни бекор қилиш меҳнат қонунчилиги асосида амалга оширилади, уларга дастлаб бу борада огоҳлантириш хатлари берилган.

Бугунги кунда пойтахтимизда 2644 та автобекат бўлса, улар атрофига 5500 та ҚР-чипталар олиш учун шохобчалар ўрнатилган. Айни дамда пойтахтдаги мавжуд бўлмаган бекатларга инфокиоскларни интеграция қилиш ишлари кетмоқда. Агар сиз нақд пул орқали тўлов қилмоқчи бўлсангиз, ҚР-чиптани харид қилиш учун тўлов инфокиоскларидан фойдаланишингиз мумкин. Бир марталик тўлов учун ҚР-чипта олсангиз йўл ҳақи 3000 сўм, АТТО картаси ёки мобил илова орқали тўлашда 1700 сўмни ташкил этмоқда. Бир марталик ҚР-чиптадан фойдаланиш учун автобус бекатларида ҚР-чипталар олиш учун шохобчалар ўрнатилган.

– Агар йўловчи йўл ҳақини нақд кўринишда берадиган бўлса, ҳайдовчи қабул қилмаслиги керак, – дейди Транспорт назорати инспекцияси Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими инспектори Салимжон Нишонбоев. – Вазият Транспорт инспекциясининг ҳудудий инспекторлари томонидан назорат қилинади. Биринчи сафар огоҳлантириш берилади. Огоҳлантиришга қарамасдан ҳуқуқбузарлик такрорланадиган бўлса, ўрнатилган тартибда ҳайдовчига ҳам йўловчига ҳам маъмурий баённома расмийлаштиришга тўғри келади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддаси ҳамда 145-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилади. Яъни, йўловчига нисбатан маъмурий баённома Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддасига асосан тузилади ва базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бири миқдорида жарима белгиланади. Ҳозирги кунда базавий ҳисоблаш миқдори 375 минг бўлса, 37 минг 500 сўм миқдорида фуқаро жаримага тортилади.

“Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти томонидан барча автобусларга назорат камералари ўрнатилган.



														
														Андижонда икки эркакни “самосуд” қилганларга суд ҳукми ўқилди

Андижонда икки эркакни “самосуд” қилганларга суд ҳукми ўқилди

Уларнинг ҳар бирига 3 йил муддатдан озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
10:46 / 28.08.2025

														
														Чилонзорда электромобиль ёниб кетди

Чилонзорда электромобиль ёниб кетди

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланаётгани маълум қилинган.
09:25 / 28.08.2025

														
														28 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

28 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 22-24 даража илиқ, кундузи 37-39 даража иссиқ бўлади
22:54 / 27.08.2025

														
														Тошкент вилоятидаги бир қатор вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг фаолияти тугатилди

Тошкент вилоятидаги бир қатор вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг фаолияти тугатилди

Бу ҳақда Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи қабул қилинган
21:43 / 27.08.2025

														
														Тошкентда қалбаки табобат гиёҳининг муомаласига чек қўйилди

Тошкентда қалбаки табобат гиёҳининг муомаласига чек қўйилди

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
19:40 / 27.08.2025

														
														Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий музейининг қурилишига тамал тоши қўйди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий музейининг қурилишига тамал тоши қўйди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий музейига асос солди
18:30 / 27.08.2025

														
														Хорижнинг оғир юкли транспортлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб юриши учун тўловлар оширилди

Хорижнинг оғир юкли транспортлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб юриши учун тўловлар оширилди

Ҳукумат қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
17:46 / 27.08.2025

														
														Қурилиш объектларида QR-кодли паспорт ўрнатиш тартиби белгиланди

Қурилиш объектларида QR-кодли паспорт ўрнатиш тартиби белгиланди

“Қурилиш объектларида QR-кодли (матрик штрихли код) паспорт ўрнатиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйх…
17:12 / 27.08.2025

Бу ҳам қизиқ

Туркияда эркакни пичоқлаган 13 ёшли бола Ўзбекистон фуқароси эмас – Бош консулхона

Туркияда эркакни пичоқлаган 13 ёшли бола Ўзбекистон фуқароси эмас – Бош консулхона

2025 йил 26 август куни интернет тармоғида ва айрим мессенжерларда тарқалган “13 ёшар ўзбекистонлик бола Туркияда одам ўлдир…
15:04 / 27.08.2025
Миграция агентлиги фуқароларни Жанубий Кореяга пул эвазига ишга жўнатилаётгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирди

Миграция агентлиги фуқароларни Жанубий Кореяга пул эвазига ишга жўнатилаётгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг айрим ходимлари пул эвазига Корея Республикасига и…
21:48 / 26.08.2025
Тошкент вилоятидаги бир қатор вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг фаолияти тугатилди

Тошкент вилоятидаги бир қатор вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг фаолияти тугатилди

Бу ҳақда Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи қабул қилинган
21:43 / 27.08.2025
Хорижнинг оғир юкли транспортлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб юриши учун тўловлар оширилди

Хорижнинг оғир юкли транспортлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб юриши учун тўловлар оширилди

Ҳукумат қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
17:46 / 27.08.2025
Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

Шу билан Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Самарқандга сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келган.
17:47 / 26.08.2025
Чилонзорда электромобиль ёниб кетди

Чилонзорда электромобиль ёниб кетди

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланаётгани маълум қилинган.
09:25 / 28.08.2025
Сурхондарёда дарахт қўпорган фуқарога 20 млн сўм жарима қўлланилди

Сурхондарёда дарахт қўпорган фуқарога 20 млн сўм жарима қўлланилди

Шунингдек, фуқаронинг ушбу эҳтиётсизлиги оқибатида ўсимлик дунёсига 9 млн  888 минг сўм зарар етказилганлиги ҳисобланган. М.…
22:23 / 26.08.2025
Тошкентдаги яширин цехда қалбаки дори ишлаб чиқариб, сотганлар ушланди

Тошкентдаги яширин цехда қалбаки дори ишлаб чиқариб, сотганлар ушланди

Ҳозирда ноқонуний цех ташкилотчиларининг 3 нафарига нисбатан Жиноят Кодексининг 186-3-моддаси 2-қисми “б” ва “г” бандлари би…
09:31 / 27.08.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!