$
11783.47 UZS
-14.45
139.70 UZS
1.7
13688.86 UZS
-51
31° Кечаси 18°

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий музейининг қурилишига тамал тоши қўйди

18:30 / 27.08.2025

Президент Шавкат Мирзиёев 27 август куни Ўзбекистон Миллий музейи қурилишига тамал тоши қўйди.

Давлатимиз мустақиллиги миллий ўзлигимизни юзага чиқариб, эзгу саъй-ҳаракатларга асос бўлиб келмоқда. Ҳар йилгидек, бу галги истиқлол байрами ҳам яхши янгиликларга васила бўлмоқда. Шундай тарихий воқеалардан бири янги Миллий музейга асос солинишидир.

Ташриф чоғида давлатимиз раҳбарига ушбу иншоот лойиҳаси ва хусусиятлари, қурилиш босқичлари ҳақида ахборот берилди.

Музей Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси шафелигида Япониянинг “Тадао Ando Architect & Associates” архитектура бюроси ҳамда Германиянинг “Ателиэр Brückner” компанияси томонидан лойиҳалаштирилган. Унинг ташқи қиёфаси айлана, тўрт бурчак ва уч бурчак шаклида бўлиб, Шарқ ва Ғарб маданиятини ўзида уйғунлаштиради. Мажмуа 3 қаватли музей, 2 қаватли ертўла ҳамда ёрдамчи бинолардан иборат бўлади. Хитойнинг “CСCЕC International Construction” компанияси томонидан қурилади.

Пойтахтимизда ушбу музей қурилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Миллий боғи яқинидаги майдонга маданият ва санъат намояндалари, олимлар ва адиблар, нуронийлар, жамоатчилик вакиллари йиғилди.

“Ҳамма соҳада ривожланиш билан бирга қадриятларимизни тиклашга ҳаракат қиляпмиз. Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий мажмуаси, Олимпия шаҳарчаси каби улкан иншоотлар қуряпмиз. Бунинг замиридаги асосий мақсад шуки, бу бинолар халқимизга мулк бўлиб қолиши керак. Мана энди яна бир тарихий мажмуа – Ўзбекистон Миллий музейи қурилишини бошлаяпмиз. Бу музей уч минг йиллик бой тарихимизни одамларга, дунё ҳамжамиятига ва келажак авлодга етказадиган илм-маърифат ва маданият жойи бўлади” - деди Шавкат Мирзиёев.

Қайд этилганидек, ҳозир биргина Тошкентдаги 30 та музейда 1 миллиондан зиёд экспонат бор. Уларнинг 100 минги Давлат санъат музейида бўлиб, шундан бор-йўғи 2 минг 400 таси намойишга қўйилган. Кўргазма заллари етарли бўлмагани сабабли 97 мингдан зиёди омборда сақланмоқда.

“Марказий Осиё, Хитой, Япония, Ҳиндистон ва Европа давлатлари маданиятини ўзида акс эттирган бу ноёб санъат асарлари нафақат бизнинг, балки бутун инсониятнинг беқиёс бойлиги. асраб-авайлаб, келгуси авлодлар учун бешикаст етказиш, дунё оммасига намойиш қилиш орқали мамлакатимизнинг бой тарихи ва маданиятини тараннум этиш барчамизнинг муқаддас бурчимиз” - дея таъкидлади Президент.

Бундай маҳобатли музей юртимиз тарихида илк бор барпо этилмоқда. Унинг умумий майдони 40 минг квадрат метр бўлади. Кўргазма заллари, кутубхона, реставрация лабораториялари ва экспонатларни сақлаш хоналарида энг замонавий қулайликлар ташкил этилади.

Бу орқали ҳозирда пойтахтимизнинг турли музейларида тарқоқ жойлашган тарихий ашёлар, кўҳна ва замонавий санъат асарларини яхлит кўриш мумкин бўлади. Умуман, музейда бир вақтнинг ўзида 10 мингга яқин экспонатни намойиш қилиш имконияти яратилади.

Бундан ташқари, 4 минг квадрат метр майдонда конференция заллари, аудитория ва ресторанлар, болалар майдончалари жойлашади.

Музей ишга тушса, атрофидаги Абулқосим мадрасаси, Халқлар дўстлиги саройи ва Ўзбекистон Миллий боғи билан бир жойда яхлит меъморий композицияга айланади. Юртдошларимиз ва хорижий сайёҳлар ташриф буюрадиган тематик туризм локацияси бўлади.

Келажакда ушбу музей дунёга машҳур Лувр, Метрополитан ва Британия музейлари билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатиб, ноёб экспонатлар олиб келинади ва кўргазмалар ташкил қилинади.

“Ишончим комил, янги барпо этиладиган мажмуа мамлакатимизнинг жаҳон тарихи ва тараққиётида тутган ўрнини янада ёрқинроқ кўрсатади. Бир йил эмас, ўн йил эмас, кўп йиллар давомида халқимизга хизмат қилади” - деди Шавкат Мирзиёев сўзининг якунида.

Шундан сўнг давлат раҳбари мажмуа пойдеворига капсула қўйиб, қурилишни бошлаб берди.



														
														Ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунча нафақа тўланади

Ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунча нафақа тўланади

Ўзбекистонда ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунига қадар Ижтимоий суғурта жамғармасидан нафақа тўланади.
16:54 / 12.09.2026

														
														Навоий вилоятида 1,3 миллиард сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди

Навоий вилоятида 1,3 миллиард сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди

Навоий вилоятида 1,3 миллиард сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди
10:35 / 12.09.2026

														
														Самарқандда пиёдаларга йўл бермаган ва йўл безорилиги содир этган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Самарқандда пиёдаларга йўл бермаган ва йўл безорилиги содир этган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд шаҳрида ҳайдовчи пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган бир гуруҳ фуқароларга йўл бермай, уларнинг ҳаётини хавф остига қўй…
10:27 / 12.09.2026

														
														Олмазорда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича янги иш услуби натижа бермоқда

Олмазорда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича янги иш услуби натижа бермоқда

Президентимиз Олмазор туманида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича йўлга қўйилган янги иш услуби натижаларини ҳам таҳлил…
09:08 / 12.09.2026

														
														Тошкентда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари кўриб чиқилди

Тошкентда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари кўриб чиқилди

Йиғилишда Тошкент шаҳрини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, коммунал ва энергетика инфратузилмасининг барқарор ишлашини таъминлаш …
09:04 / 12.09.2026

														
														12 сентябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

12 сентябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари: Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги…
18:04 / 11.09.2026

														
														Ўзбекистонда профилактик эмлаш ўтказиш тартиби белгиланди.

Ўзбекистонда профилактик эмлаш ўтказиш тартиби белгиланди.

Энди профилактик эмлаш ҳудудда юқумли касаллик аниқланиб, у фаол тарқала бошлаган ёки аҳолининг муайян қатламлари юқтириш ха…
17:49 / 11.09.2026

														
														Андижонда “Мини технологиялар ярмаркаси” ўтказилди.

Андижонда “Мини технологиялар ярмаркаси” ўтказилди.

"Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ Хўжаобод туманида Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази ва туман ҳокимлиги ҳамкорлигида "Мини…
17:40 / 11.09.2026

														
														Хоразм ва Жиззахда гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ учта ҳолат аниқланди

Хоразм ва Жиззахда гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ учта ҳолат аниқланди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомал…
12:54 / 11.09.2026

														
														Экополитсия ходими ўлими юзасидан 3 нафар шахсга жиноят иши қўзғатилди

Экополитсия ходими ўлими юзасидан 3 нафар шахсга жиноят иши қўзғатилди

Сирдарёда хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган Экополитсия ходими Мирзо Ботировнинг ўлими юзасидан уч нафар шахсга…
11:37 / 11.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Наманган ва Андижон вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Наманган ва Андижон вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 276-6-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглар…
09:27 / 10.09.2026
Дунёда ҳар йили 727 минг киши ўз жонига қасд қилади

Дунёда ҳар йили 727 минг киши ўз жонига қасд қилади

Дунёда ҳар йили 727 мингга яқин киши ўз жонига қасд қилади. 15–29 ёшдаги ёшлар орасида суитсид 2021 йилда ўлим сабаблари бўй…
10:22 / 12.09.2026
Швейсарияда нидерланд сайёҳлари бўлган автобус ағдарилиб, бир неча киши ҳалок бўлди

Швейсарияда нидерланд сайёҳлари бўлган автобус ағдарилиб, бир неча киши ҳалок бўлди

Швейсариянинг шарқий қисмидаги Алп тоғлари ҳудудида нидерланд сайёҳларини олиб кетаётган автобус ағдарилиши оқибатида бир не…
10:00 / 11.09.2026
“Умра” зиёратига ноқонуний юбориш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди

“Умра” зиёратига ноқонуний юбориш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди

Фарғона ва Наманган вилоятларида фуқароларни “Умра” зиёратига ноқонуний юбориш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.
10:35 / 11.09.2026
Чорвоқда чўкиб кетган 3 кишидан 2 нафари топилди

Чорвоқда чўкиб кетган 3 кишидан 2 нафари топилди

Ҳозирда жасаднинг учинчисини қидириш ишлари давом этмоқда.
12:58 / 10.09.2026
Тойлоқ туманида “Энергосавдо” ходими ушланди

Тойлоқ туманида “Энергосавдо” ходими ушланди

Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида “Энергосавдо” туман бўлими муҳандиси фуқародан 500 АҚШ доллари олаётган вақтида ушланд…
11:25 / 11.09.2026
Жиззахда йўловчи автобуси юк машинаси билан тўқнашди

Жиззахда йўловчи автобуси юк машинаси билан тўқнашди

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида Тошкент–Термиз йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи автобуси юк машинаси билан тўқн…
11:34 / 11.09.2026
Хоразм ва Жиззахда гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ учта ҳолат аниқланди

Хоразм ва Жиззахда гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ учта ҳолат аниқланди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомал…
12:54 / 11.09.2026
11 сентябрь кунги об-ҳаво маълумоти

11 сентябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб бироз булутли об-ҳаво бўлиб, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
17:21 / 10.09.2026
Ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунча нафақа тўланади

Ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунча нафақа тўланади

Ўзбекистонда ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунига қадар Ижтимоий суғурта жамғармасидан нафақа тўланади.
16:54 / 12.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!