Энергетик ичимликлар сочни тўкилишига олиб келиши мумкин, деб айтмоқда туркиялик соч кўчириш жарроҳлари.
Шифокорнинг айтишича, “Энергетик ичимликларда соч ўсишига ёрдам берадиган кўп витаминлар бор, лекин улар ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилинса, акс таъсир кўрсатиши мумкин.
Кофеиннинг мўътадил миқдори соч ўсишини тезлаштириши мумкин, аммо уни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш стрессни кучайтириб, гормонал мувозанатни бузиши ва соч илдизларига зарар етказиши мумкин”.
Маълум қилинишича, энергетик ичимликлар бевосита соч тўкилишига сабаб бўлиб, эркакларда соч билан боғлиқ жиддий асоратларни кетириб чиқаради.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!