$
12774.98 UZS
-15.14
130.14 UZS
0.11
13914.51 UZS
-21.6
15° Кечаси

Магнит бўронидан кимлар ва қандай ҳимояланиши керак?

11:08 / 23.09.2024

Магнит бўронидан айниқса, артериал гипертония хасталигига чалинган беморлар кўпроқ азият чекади. Яъни, қон босимининг ошиб ёки пасайиб кетиши улар саломатлигига жиддий хавф туғдириши мумкин. 

Бу ҳолат организмда ташқи стрессларга чидамлиликни таъминлайдиган мелатонин моддаси ишлаб чиқарилишининг камайиши билан изоҳланади. Қолаверса, магнит бўрони бронхиал астма билан оғриган одамлар саломатлигида ҳам муаммоларни келтириб чиқариши кузатилган. 

Шундай экан, бундай вазиятда, аввало, овқатланиш рационига алоҳида эътибор қаратиш ва кўпроқ суюқлик ичиш лозим. Ҳўл мевалар, қолаверса, майиз ва туршак каби калийга бой маҳсулотлар, таркибида C витамини кўп бўлган неъматлардан истеъмол қилиш зарур. Бу аномал иссиқ ҳарорат учун ҳам мос тавсиядир.

Магнит бўрони кузатиладиган кунларда спиртли ичимликлардан бутунлай воз кечиш ҳамда ёғли, аччиқ, шўр таомлар истеъмол қилмаслик тавсия этилади. Чунки туз қон босими ошишига сабаб бўлади.

Тинчлантирувчи хусусиятга эга чойлардан ичиш ҳам мақсадга мувофиқ. Ўз навбатида, мутахассислар ортиқча зўриқтирувчи ишлар ва машғулотлар билан вақтинча шуғулланмасликни маслаҳат беришади. 

Сурункали касалликларга чалинганлар эса ўзлари билан шифокорлар томонидан буюрилган дори-дармонларни олиб юришлари ҳамда қон босимини тез-тез назорат қилиб туришлари лозим. Кун давомида бир неча марта душ қабул қилиш ҳам катта фойда беради. 

Ёқутхон Мажидова, тиббиёт фанлари доктори, профессор. Манба: “Шифо-инфо” газетаси.


саломатлик


														
														Ҳомиладорликда шакар кам ейилса, болада қандли диабетга чалиниш хавфи камаяди

Ҳомиладорликда шакар кам ейилса, болада қандли диабетга чалиниш хавфи камаяди

Euronews нашрининг ёзишича, Канададаги Макгилл университети, АҚШдаги Беркли Калифорния университети ва Жанубий Калифорния ун…
11:30 / 06.11.2024

														
														Ҳаво ифлосланиши бўйича жаҳон антирекорди янгиланди

Ҳаво ифлосланиши бўйича жаҳон антирекорди янгиланди

Покистон пойтахти ҳаво ифлосланиши бўйича антирекордни янгилади.
10:13 / 04.11.2024

														
														Дунёда туберкулёзга чалиниш ҳолатлари ортди

Дунёда туберкулёзга чалиниш ҳолатлари ортди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти туберкулёз касаллиги бўйича янги ҳисоботни эълон қилди.
14:30 / 03.11.2024

														
														Варикоз нима сабабдан пайдо бўлади?

Варикоз нима сабабдан пайдо бўлади?

Варикоз касаллиги бу оёқлар вена томирларининг кенгайиши бўлиб, кечга бориб оёқ шишиши ёки оғирлик сезилиши билан кузатилади…
11:48 / 03.11.2024

														
														Нега тиш ғичирлайди?

Нега тиш ғичирлайди?

Тиш ғичирлатишнинг сабаблари кўп. У, айниқса, ёш болаларда, баъзан катталарда ҳам кузатилади.
15:21 / 02.11.2024

														
														Ўзбекистон аҳолиси кўпроқ қайси касалликлардан вафот этмоқда?

Ўзбекистон аҳолиси кўпроқ қайси касалликлардан вафот этмоқда?

Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 9 ой давомида Ўзбекистонда қайд этилган ўлимларнинг 57,2 фоизи қон айланиш тиз…
15:53 / 31.10.2024

														
														Фарзандингизда гижжа борлигининг белгиларини қандай биласиз?

Фарзандингизда гижжа борлигининг белгиларини қандай биласиз?

Озиб кетиш ва егани танасига “юқмаслиги” болада гижжа борлигини билдириши мумкин.Бундай пайтда яна қуйидаги аломатлар ҳам ку…
11:06 / 28.10.2024

														
														Ўт пуфагида тош йиғилишининг сабаби нима?

Ўт пуфагида тош йиғилишининг сабаби нима?

Энг аввало, димланиш сабабли ўт пуфагида тош пайдо бўлади. Бу кўпроқ ҳомиладор аёлларда учрайди.
11:02 / 28.10.2024

														
														Анор пўстлоғининг шифоларини билиб олинг

Анор пўстлоғининг шифоларини билиб олинг

Қуритилган анор пўчоғини кўк чой билан бирга чойнакка солиб, қайноқ сув билан дамланг. Бу чойни кечаси ухлашдан олдин ичсанг…
17:40 / 27.10.2024

														
														2050 йилгача 69 фоиз одамлар узоқни кўра олмай қолиши мумкин

2050 йилгача 69 фоиз одамлар узоқни кўра олмай қолиши мумкин

Тадқиқотда айтилишича, 2050 йилгача Осиёда узоқни кўра олмайдиганлар 69 фоизга, ривожланаётган давлатларда эса 40 фоизга ети…
16:58 / 25.10.2024

Бу ҳам қизиқ

Алишер Усмоновга қарши тергов тўхтатилди

Алишер Усмоновга қарши тергов тўхтатилди

Reuters нашри хабар беришича, Германиянинг Франкфурт прокуратураси миллиардер Алишер Усмоновга нисбатан пул ювиш бўйича терг…
09:58 / 05.11.2024
Темир моддаси етишмаслиги қандай оқибатларга олиб келади?

Темир моддаси етишмаслиги қандай оқибатларга олиб келади?

Иммунитет мустаҳкам бўлиши учун барча модданинг организмда ўз ўрни бор. Шу қаторда темирнинг ҳам.
12:01 / 06.11.2024
Эрдўған Қирғизистоннинг салкам 60 млн АҚШ долларлик қарзидан воз кечди

Эрдўған Қирғизистоннинг салкам 60 млн АҚШ долларлик қарзидан воз кечди

Бу ҳақда Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг ўзи маълум қилди.
15:50 / 05.11.2024
Нок саратонни олдини олади

Нок саратонни олдини олади

Нок организмни мис, C витамини ва К витамини билан таъминлайди.
12:13 / 05.11.2024
Ҳомиладорликда шакар кам ейилса, болада қандли диабетга чалиниш хавфи камаяди

Ҳомиладорликда шакар кам ейилса, болада қандли диабетга чалиниш хавфи камаяди

Euronews нашрининг ёзишича, Канададаги Макгилл университети, АҚШдаги Беркли Калифорния университети ва Жанубий Калифорния ун…
11:30 / 06.11.2024
5 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

5 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 5 ноябрь куни ҳаво бироз булутли бўлади, вақ…
22:46 / 04.11.2024
Қозоғистон чегарасида ўзбекистонлик ҳайдовчи калтакланди

Қозоғистон чегарасида ўзбекистонлик ҳайдовчи калтакланди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
09:29 / 05.11.2024
Камала Харрис почта орқали сайловда овоз берди

Камала Харрис почта орқали сайловда овоз берди

АҚШда президенти сайлови 5 ноябрь куни бўлиб ўтади.
19:14 / 04.11.2024
Яшнобод туманида кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми бир ойга ёпилди

Яшнобод туманида кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми бир ойга ёпилди

Ҳокимлик ноқулайлик учун узр сўраган ҳолда, бошқа муқобил йўллардан фойдаланишни тавсия қилган.
09:41 / 06.11.2024
Фарзандларни оиланинг камбағаллиги туфайли Меҳрибонлик ва Болалар уйларига жойлаштириш амалиёти бекор қилинади

Фарзандларни оиланинг камбағаллиги туфайли Меҳрибонлик ва Болалар уйларига жойлаштириш амалиёти бекор қилинади

Президент Шавкат Мирзиёев 5 ноябрь куни ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни тарбиялаш, ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жа…
18:09 / 05.11.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!