Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Газиантепдаги минтақавий қурултойда Суриянинг тинчликка эришиш тарафдори эканлигини, қўшни мамлакатга нисбатан ҳеч қандай ҳудудий даъволар йўқлигини маълум қилди.
“Биз ҳатто бирон бир мамлакатнинг тошларига даъво қилмаймиз. Биз қўшнимиз Суриянинг 13 йил давомида орзу қилган тинчлик ва осойишталикка эришишини истаймиз. Хатайнинг фаровонлиги ҳақида қайғурганимиз каби, Ҳама, Хомс, Дамашқ, Раққа ва Айнулараб ҳам хавфсиз бўлишини истаймиз”, — деди Туркия раҳбари.
Шунингдек, Эрдўған Сурия барча этник ва диний элементлари билан сурияликларга тегишли эканлигини қўшимча қилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!