“Ўзгидромет” 24 февраль куни Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, эртага Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +4...+9 даража илиқ, кундузи +14...+16 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси -3 даража совуқ, +2 даража илиқ, кундузи +2...+7 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража илиқ, кундузи +13...+18 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража илиқ, кундузи +13...+18 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража илиқ, кундузи +18...+23 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража илиқ, кундузи +13...+18 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...-5 даража совуқ, кундузи +3...+8 даража илиқ бўлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!