Financial Times нашрининг хабар беришича, Теҳрондаги бир нечта университет талабалари янги семестрнинг биринчи кунида кампуслар ҳудудида тўпланди. Улар мамлакатнинг олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийга қарши ҳамда 1979 йилдаги Ислом инқилоби чоғида ағдарилган сўнгги шоҳнинг ўғли Ризо Паҳлавийни қўллаб-қувватловчи шиорлар айтишди. Баъзи талабалар январь ойида ҳибсга олинган курсдошларини озод этишни талаб қилди.
Эрондаги ҳукуматга қарши оммавий намойишлар декабрь охирида Теҳронда бошланганди. Дастлаб иқтисодий тусга эга бўлган намойиш, тез орада сиёсий характер касб этиб, бутун мамлакатга ёйилди.
Эрон расмийлари намойишларни шафқатсизлик билан бостирди. Ҳукумат маълумотларига кўра, намойишларда 5000 киши ҳалок бўлган, бошқа манбаларда эса бу рақамлар 30 000 нафаргача етиши айтилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!