$
11839.59 UZS
6.22
140.42 UZS
0.63
13569.35 UZS
-8.26
31° Кечаси 18°

Тошкент ва Прага ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин

15:56 / 22.02.2026

Дунё ахборот агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистон дипломатлари Васлав Гавел номидаги Прага халқаро аэропортининг йўналишларни ривожлантириш бўйича менежери Мартин Татек билан онлайн учрашув ўтказди.

Музокараларда сайёҳлар ва ишбилармонлар оқимини ошириш, авиация соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Чехия фуқаролари учун визасиз режим жорий этилгани, шунингдек, Ўзбекистон фуқароларига туристик визалар бериш жараёни ижобий динамика кўрсатаётгани қайд этилди.

Мартин Татек Ўзбекистоннинг маданий-тарихий туризм салоҳияти чехиялик сайёҳлар учун жозибадор эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, мамлакатимизнинг бой маданий мероси, тарихий обидалари ва яратилган қулай шароитлар сайёҳларда катта таассурот уйғотмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Чехия ишбилармон доиралари учун истиқболли йўналиш сифатида баҳоланаётгани билдирилди.

Томонлар тўғридан-тўғри мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш туризм ва бизнес алоқаларини ривожлантиришда муҳим омил бўлишини таъкидлади. Ҳозирда йўловчиларнинг аксарияти транзит рейслардан, асосан Истанбул орқали фойдаланаётгани, бу эса йўналиш рақобатбардошлигига таъсир қилаётгани айтилди. Прага–Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри рейсларнинг йўлга қўйилиши туроператорлар ва индивидуал сайёҳлар учун сафарларни олдиндан режалаштириш, турпакетлар шакллантириш ҳамда маркетинг ишларини самарали олиб бориш имконини беради.

Чехия томони “Uzbekistan Airways”ни асосий салоҳиятли ҳамкор сифатида қайд этди. Парвозларни йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилиш учун март ойи бошида Прага аэропорти, миллий авиакомпания ҳамда манфаатдор хусусий ташувчилар иштирокида қўшимча онлайн учрашув ўтказиш режалаштирилган. Унда мунтазам қатновларни ташкил этиш шартлари ва рағбатлантириш механизмлари кўриб чиқилади.



														
														Марказий Осиёдаги музликлар йўқолиб бормоқда — тадқиқот

Марказий Осиёдаги музликлар йўқолиб бормоқда — тадқиқот

Марказий Осиёда сув захиралари ва тоғ музликлари массаси камайиб бормоқда. Тадқиқотларга кўра, минтақадаги музликлар тўплана…
12:13 / 20.09.2026

														
														Чирчиқда 17 ёшли мактаб ўқувчиси 600 минг долларлик гашиш билан ушланди

Чирчиқда 17 ёшли мактаб ўқувчиси 600 минг долларлик гашиш билан ушланди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида 17 ёшли мактаб ўқувчиси Россиядан юборилган 852,2 грамм гашишни қабул қилиб олаётган вақт…
11:20 / 20.09.2026

														
														“Йил ўқитувчиси” танлови ғолиблари аниқланди

“Йил ўқитувчиси” танлови ғолиблари аниқланди

Педагоглар ўртасида Президент ташаббуси билан жорий этилган “Йил ўқитувчиси” танловининг ғолиблари аниқланди.
10:22 / 20.09.2026

														
														Қорақалпоғистонда қатор йирик лойиҳаларга старт берилди

Қорақалпоғистонда қатор йирик лойиҳаларга старт берилди

Қорақалпоғистонга ташриф доирасида Президент билан биргаликда ҳудуддаги қатор ижтимоий ва иқтисодий обектлар кўздан кечирилд…
12:28 / 19.09.2026

														
														Россияда 12 та машина билан тўқнашиб, уч кишининг ўлимига сабаб бўлган ўзбекистонлик ҳайдовчи 9 йилга қамалди

Россияда 12 та машина билан тўқнашиб, уч кишининг ўлимига сабаб бўлган ўзбекистонлик ҳайдовчи 9 йилга қамалди

Россиянинг Уфа шаҳрида 12 та автомобил иштирокидаги йирик ЙТҲга сабаб бўлган Ўзбекистон фуқароси 9 йил муддатга озодликдан м…
14:31 / 18.09.2026

														
														Истанбулда қийин вазиятга тушган она уч фарзанди билан Ўзбекистонга қайтарилди

Истанбулда қийин вазиятга тушган она уч фарзанди билан Ўзбекистонга қайтарилди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси кўмагида оғир вазиятга тушиб қолган аёл уч нафар фарзанди билан Туркиядан Ўзбек…
14:25 / 18.09.2026

														
														Янги Тошкент халқаро аэропорти сабаб 7 та қабристон кўчирилади

Янги Тошкент халқаро аэропорти сабаб 7 та қабристон кўчирилади

Тошкент вилоятида қурилиши режалаштирилган Янги Тошкент халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган 7 та қабристон кўчирилади. Бу ҳ…
14:21 / 18.09.2026

														
														Урганчда пенсияни ошириб беришни ваъда қилган ҳоким ёрдамчиси ушланди

Урганчда пенсияни ошириб беришни ваъда қилган ҳоким ёрдамчиси ушланди

Урганч шаҳрида фуқаронинг турмуш ўртоғи пенсиясини ошириб беришни ваъда қилган ҳоким ёрдамчиси ушланди. Бу ҳақда Бош прокура…
14:13 / 18.09.2026

														
														Тошкент мактабларида давомат сунъий интеллект ёрдамида назорат қилинмоқда

Тошкент мактабларида давомат сунъий интеллект ёрдамида назорат қилинмоқда

Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги мактабларда ўқувчилар давоматини сунъий интеллект ёрдамида назорат қилишга мўлжалланган…
10:27 / 18.09.2026

														
														Самолётда жанжал кўтарган йўловчи скотч билан боғланди

Самолётда жанжал кўтарган йўловчи скотч билан боғланди

АҚШда самолёт бортида тартибсизлик чиқарган 67 ёшли йўловчи экипаж ва бошқа йўловчилар томонидан ўриндиғига ёпишқоқ лента ҳа…
10:06 / 18.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Ҳамширалар ва оилавий шифокорларга ойлик устама тўлаш тартиби белгиланди

Ҳамширалар ва оилавий шифокорларга ойлик устама тўлаш тартиби белгиланди

Ўзбекистонда тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш мақсадида 2027-йил 1-январдан бошлаб айрим мутахассисларга ҳар ойлик …
14:23 / 16.09.2026
Марказий Осиёдаги музликлар йўқолиб бормоқда — тадқиқот

Марказий Осиёдаги музликлар йўқолиб бормоқда — тадқиқот

Марказий Осиёда сув захиралари ва тоғ музликлари массаси камайиб бормоқда. Тадқиқотларга кўра, минтақадаги музликлар тўплана…
12:13 / 20.09.2026
Трамп АҚШда сунъий интеллект кучларини яратишни таклиф қилди

Трамп АҚШда сунъий интеллект кучларини яратишни таклиф қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда сунъий интеллектдан фойдаланувчи янги кучларни ташкил этиш режасини маълум қилди.
12:23 / 20.09.2026
Самолётда жанжал кўтарган йўловчи скотч билан боғланди

Самолётда жанжал кўтарган йўловчи скотч билан боғланди

АҚШда самолёт бортида тартибсизлик чиқарган 67 ёшли йўловчи экипаж ва бошқа йўловчилар томонидан ўриндиғига ёпишқоқ лента ҳа…
10:06 / 18.09.2026
Хитойда мамлакатга кириш ва чиқиш қоидалари кучайтирилди

Хитойда мамлакатга кириш ва чиқиш қоидалари кучайтирилди

Хитойда фуқароларнинг мамлакатдан чиқиши ҳамда хорижликларнинг мамлакатга кириши бўйича янги чекловлар жорий этилди. Тегишли…
14:26 / 16.09.2026
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тонгги тароват юртига ташрифи самимий учрашув ва суҳбатларга бой бўлди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тонгги тароват юртига ташрифи самимий учрашув ва суҳбатларга бой бўлди

Биринчи "Осиё – Корея" саммити доирасида давлатимиз раҳбари минтақа давлатлари раҳбарлари билан мулоқот қилиб, икки томонлам…
09:06 / 17.09.2026
Чирчиқда 17 ёшли мактаб ўқувчиси 600 минг долларлик гашиш билан ушланди

Чирчиқда 17 ёшли мактаб ўқувчиси 600 минг долларлик гашиш билан ушланди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида 17 ёшли мактаб ўқувчиси Россиядан юборилган 852,2 грамм гашишни қабул қилиб олаётган вақт…
11:20 / 20.09.2026
Ўзбекистоннинг барча 6 та жамоаси шахмат Олимпиадасини ғалаба билан бошлади.

Ўзбекистоннинг барча 6 та жамоаси шахмат Олимпиадасини ғалаба билан бошлади.

Ўзбекистон Самарқанддаги шахмат олимпиадасида олтита жамоа билан иштирок этмоқда. 1-турда эркакларнинг учта жамоаси Ямайка, …
08:25 / 17.09.2026
Болалар хавфсизлиги: Европа ижтимоий тармоқлар учун ёш чегарасини кучайтирмоқда

Болалар хавфсизлиги: Европа ижтимоий тармоқлар учун ёш чегарасини кучайтирмоқда

Европа Комиссияси Президенти Урсула вон дер Леен болаларни ижтимоий тармоқлардаги хавфлардан ҳимоя қилиш бўйича янги ёндашув…
10:51 / 17.09.2026
Урганчда пенсияни ошириб беришни ваъда қилган ҳоким ёрдамчиси ушланди

Урганчда пенсияни ошириб беришни ваъда қилган ҳоким ёрдамчиси ушланди

Урганч шаҳрида фуқаронинг турмуш ўртоғи пенсиясини ошириб беришни ваъда қилган ҳоким ёрдамчиси ушланди. Бу ҳақда Бош прокура…
14:13 / 18.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!