Фарғона вилояти Учкўприк туманида 597,2 млн сўмлик табиий газни ўғирлаган автомобилларга газ тўлдириш шохобчаси аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учкўприк тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ш.О.” МЧЖ масъул шахслари автомобилларга газ тўлдириш шохобчасига ўрнатилган газ ҳисоблагичга ташқи таъсир ўтказиб, тижорат мақсадида 331,7 минг куб метр табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 597,2 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!