Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев ва Улсан шаҳри мери ким Ду Гем ҳамкорлик Меморандумини имзоладилар.
Ҳужжатга кўра, Жанубий Кореянинг иқтисодий пойтахти Улсан шаҳрида ишлашни истаган номзодлар Фарғонада очиладиган “Улсан касб – ҳунар таълими маркази”да уч ойлик касб-ҳунар таълими ва тил ўрганиш курсларини ўтайдилар.
Марказ битирувчилари тўғридан-тўғри Улсан шаҳар ҳокимлигидан иш визасини олишади ва Hyundai кемасозлик заводига ишга жойлашадилар-бундай механизм биринчи марта қўлланилмоқда.
Марказнинг расмий очилиш маросими жорий йилнинг 18 март куни Фарғонада бўлиб ўтади, шундан сўнг дарслар бошланади.
Ушбу механизм биринчи марта Жанубий Кореяга ишчи кучи етказиб берадиган дунёнинг 17 мамлакати орасида фақат Ўзбекистон учун жорий этилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!