$
12190.57 UZS
18.39
157.48 UZS
0.03
14303.20 UZS
-53.89
31° Кечаси 18°

Фармацевтика соҳасида 1 миллиард долларлик лойиҳалар шакллантирилиши белгиланди

21:42 / 18.12.2024

Президент Шавкат Мирзиёев 18 декабрь куни “Tashkent Pharma Park” инновацион кластерида фармацевтика соҳасидаги корхоналар раҳбарлари билан мулоқот қилди.

Ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий аҳамиятга эга бу соҳага давлат томонидан кенг имкониятлар яратилмоқда. Охирги етти йилда фармацевтикада ишлаб чиқариш 2 карра ошган. Экспорт 11 баробар кўпайган. 750 миллион доллар инвестиция ўзлаштирилиб, корхоналар сони 3 баробар ўсган.

Юртимизда 3,5 минг турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарилаяпти. Лекин бу талабни тўла қопламайди.

Шу боис давлатимиз раҳбари кўп турдаги дориларни маҳаллийлаштириш ва экспортни кенгайтириш бўйича муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Асака банк ва Фармацевтика агентлига йирик маҳаллий корхоналар билан бирга 2025 йилда кенг истеъмол қилинадиган 200 турдаги дори воситаларини ўзлаштириш ҳамда ишлаб чиқаришни 2 баробар ошириш бўйича дастур тайёрлаш топширилди. Бундай лойиҳаларга хориждан жалб қилинган 400 миллион доллар қулай шартларда йўналтирилади.

Энди фармацевтика тармоғида Илғор лойиҳалар инвестиция жамғармаси ташкил қилинади. Бу жамғарма биофармацевтика, ҳужайра технологиялари, онкология каби йўналишлардаги лойиҳаларга улуш билан киради, уларга катализатор бўлади.

Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан Асакабанкка соҳани ривожлантириш учун 100 миллион доллар кредит линияси очилган. Энди бу малағ лизинг учун ҳам берилади.

Асака банк томонидан фармацевтика соҳасида янги ишланмаларни тижоратлаштириш ва стартап лойиҳаларни молиялаштириш учун 10 миллион долларлик венчур компания очилади. Стартап лойиҳа четдан қанча маблағ жалб қилса, мазкур компания шунча пулни қўшимча экспертизасиз беради.

Янги ишланмалар учун Инновация жамғармасидан 20 миллиард сўм грант ажратилади. Бу олимлар яратаётган янги маҳаллий дори ишланмаларини тижорат лойиҳасига айлантириш ва стартаплар учун йўналтирилади.

Маҳаллий фармацевтика корхоналарига 2025 йил 1 январгача берилган божхона имтиёзлари муддати яна 3 йилга узайтирилади.

Мамлакатимиз корхоналари етакчи хорижий фармацевтика компаниялари технологияси ва рецепти асосида дорилар чиқаришга тайёр. Лекин бундай кооперация учун ҳуқуқий асос яратилмагани сабабли ҳар бир дорини янги маҳсулот каби клиник тадқиқот ва рўйхатдан ўтказишга тўғри келаяпти. Бунга кўп вақт кетади. Шу боис бу тартибни соддалаштириш муҳимлиги айтилди.

Тадбиркорларнинг экспорт бозорларини кенгайтириш учун АҚШнинг Озиқ-овқат ва дори воситалари сифати назорати бошқармаси (FDA) ҳамда Европа тиббиёт агентлиги сертификатларини олиш харажатлари бюджетдан қоплаб берилади.

Юртимизда ўсимликларни саноат усулида етиштириб, қайта ишлаш орқали субстанция ва косметик компонент олиш ривожланаяпти. Шунга мувофиқ, Асака банк иштирокида келгуси йилда ҳар бири 5 гектардан бўлган доривор ўсимликлар плантацияси барпо этилиб, уларни қайта ишлаш бўйича 5 та намунавий лойиҳа бажарилади.

Умуман, фармацевтикада 1 миллиард долларлик лойиҳалар шакллантирилиши белгиланди. Улар талаб юқори дори воситаларини чет элникидек сифатда ишлаб чиқариб, бозорда рақобат яратиб, нархларни арзонлаштиришга қаратилган.

Мулоқотда соҳа вакиллари ишлаб чиқаришни ривожлантириш, маҳсулотлар сифати ва экспортини ошириш, илм ва таълимни рағбатлантириш бўйича фикр-мулоҳазаларини билдирди.



														
														Янги Ўзбекистон спорт ва очиқлик орқали дунё билан интеграциялашяпти

Янги Ўзбекистон спорт ва очиқлик орқали дунё билан интеграциялашяпти

“Биринчи маротаба 15 минг нафарлик иштирокчилар билан чиқмоқдамиз. Тошкент мезбонлигида ўтаётган мазкур марафон кейинги йири…
16:55 / 02.03.2026

														
														3 март учун об-ҳаво маълумоти

3 март учун об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади.
16:32 / 02.03.2026

														
														Қорақалпоғистон ва Хоразмда газга базавий меъёр 15 мартга қадар узайтирилди

Қорақалпоғистон ва Хоразмда газга базавий меъёр 15 мартга қадар узайтирилди

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр 15 мартга қадар …
15:11 / 02.03.2026

														
														Ўзбекистонда ҳафта давомида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳафта давомида ёмғир ёғиши кутилмоқда

“Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади”, – дея хабар бермоқда “Ўзгидромет”.
13:35 / 02.03.2026

														
														Қорақалпоғистонда ичимлик суви таъминотини ривожлантиришга 2,2 трлн сўм йўналтирилади

Қорақалпоғистонда ичимлик суви таъминотини ривожлантиришга 2,2 трлн сўм йўналтирилади

Қорақалпоғистон Республикасидаги аҳоли пунктларининг марказлашган ичимлик сув таъминоти тизимларини комплекс ривожлантириш м…
13:21 / 02.03.2026

														
														Тошкент вилоятида прокуратура ходими 9 минг доллар пора билан ушланди

Тошкент вилоятида прокуратура ходими 9 минг доллар пора билан ушланди

Ҳолат юзасидан Наманган вилояти прокуратураси томонидан ушбу шахс ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси (…
12:21 / 02.03.2026

														
														Ўзбекистонликларга хорижга чиқмаслик тавсия қилинди

Ўзбекистонликларга хорижга чиқмаслик тавсия қилинди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларга Яқин Шарқ йўналишида режалаштирилган зиёрат, тижорат, дам олиш ҳамда бошқа турд…
11:05 / 02.03.2026

														
														Тошкентда 33,4 минг дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдосига чек қўйилди

Тошкентда 33,4 минг дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдосига чек қўйилди

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган шахс ва унинг 1999 йилда туғилган самарқандлик таниши пойт…
09:22 / 02.03.2026

														
														1 мартдан газ нархлари оширилмади — Энергетика вазирлиги

1 мартдан газ нархлари оширилмади — Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги Ўзбекистонда 1 мартдан газ нархи оширилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
16:57 / 01.03.2026

														
														Тошкентга қайтаётган 48 нафар ўзбекистонлик Доҳа аэропортида қолиб кетган

Тошкентга қайтаётган 48 нафар ўзбекистонлик Доҳа аэропортида қолиб кетган

Яқин Шарқдаги сўнгги воқеалар муносабати билан Қатарда бўлиб турган 600 га яқин Ўзбекистон фуқароси орасида жабрланганлар ан…
16:28 / 01.03.2026

Бу ҳам қизиқ

Бокс. “Странжа” турнирида 17 та медаль жамғарган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада тенгисиз бўлди

Бокс. “Странжа” турнирида 17 та медаль жамғарган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада тенгисиз бўлди

​Мусобақада Ўзбекистондан кейинги ўринни Қозоғистон 9 та медаль билан қўлга киритган бўлса, украиналик боксчилар кучли учлик…
09:53 / 02.03.2026
Исроил собиқ бош вазири Эрдўғанни “айёр рақиб” деб атади

Исроил собиқ бош вазири Эрдўғанни “айёр рақиб” деб атади

Исроилнинг собиқ бош вазири Нафтали Беннет Туркияга нисбатан чоралар кўришга чақирди. Бу ҳақда i24news хабар бермоқда.
15:29 / 02.03.2026
Ўзбекистонликларга хорижга чиқмаслик тавсия қилинди

Ўзбекистонликларга хорижга чиқмаслик тавсия қилинди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларга Яқин Шарқ йўналишида режалаштирилган зиёрат, тижорат, дам олиш ҳамда бошқа турд…
11:05 / 02.03.2026
Тошкентга қайтаётган 48 нафар ўзбекистонлик Доҳа аэропортида қолиб кетган

Тошкентга қайтаётган 48 нафар ўзбекистонлик Доҳа аэропортида қолиб кетган

Яқин Шарқдаги сўнгги воқеалар муносабати билан Қатарда бўлиб турган 600 га яқин Ўзбекистон фуқароси орасида жабрланганлар ан…
16:28 / 01.03.2026
Нью-Йорк мери АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини қоралади

Нью-Йорк мери АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини қоралади

Улар иқтисодий қийинчиликлардан қутулишни хоҳлайди. Улар тинчликни хоҳлайди”, – деган Зоҳран Мамдани.
13:05 / 01.03.2026
Эронда жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ — Ташқи ишлар вазирлиги

Эронда жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ — Ташқи ишлар вазирлиги

Эронда жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилди.
10:12 / 01.03.2026
Қорақалпоғистон ва Хоразмда газга базавий меъёр 15 мартга қадар узайтирилди

Қорақалпоғистон ва Хоразмда газга базавий меъёр 15 мартга қадар узайтирилди

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр 15 мартга қадар …
15:11 / 02.03.2026
Эроннинг янги Олий раҳбари ҳақида нималар маълум?

Эроннинг янги Олий раҳбари ҳақида нималар маълум?

Бугун, 1 март куни Алиризо Арофий Эрон раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
16:12 / 01.03.2026
Комил Алламжоновга суиқасд қилган шахс қамоқхонада вафот этди

Комил Алламжоновга суиқасд қилган шахс қамоқхонада вафот этди

Маълумотларга кўра, ҳодиса 26 февраль куни содир бўлган. Жаҳонгиров изоляторда кийимидан фойдаланган ҳолда ўз жонига қасд қи…
16:53 / 28.02.2026
3 март учун об-ҳаво маълумоти

3 март учун об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади.
16:32 / 02.03.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!