“Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади”, – дея хабар бермоқда “Ўзгидромет”.
Шимолий ҳудудларда фақат 3–4 март кунлари ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Ҳаво ҳарорати кечалари +3…+8 даража, республика шимолида –3…+2 даража, кундуз кунлари +10…+15 даража атрофида бўлади. Ҳафта ўртасида эса ҳарорат қисқа муддатга +7…+10 даражагача пасаяди. Шамол 7–12 метр/сония тезликда эсади.
2–6 март кунлари Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин, республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
Пойтахт Тошкентда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3–8 метр/сония тезликда эсади.
Ҳафтанинг душанба ва сешанба кунлари кундузи ҳарорат +11…+13 даража бўлади. Кейинчалик ҳарорат асосан кечалари +4…+7 даража бўлади, кундуз кунлари +8…+10 даражагача пасаяди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!