Германияга ташрифи чоғида Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг кортежи йўл-транспорт ҳодисасига учради. Оқибатда 61 ёшли германиялик полициячи ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Билд” маълум қилди.
Қайд этилишича,бахтсиз ҳодиса 24 июнь куни соат 11:15 атрофида Штутгарт шаҳрида содир бўлган. 69 ёшли аёл бошқарувидаги BMW шлагбаумдан чиқиб кетиб, Виктор Орбан машинасига ҳамроҳлик қилаётган 61 ёшли полициячининг мотоциклига бориб урилган.
Полициячи зарбдан Венгрия бош вазирига ҳамроҳлик қилаётган бошқа, 27 ёшли офицернинг мотоцикли учиб тушган. Уларнинг иккаласи ҳам оғир жароҳатлар билан шифохонага етказилган. Штутгарт полицияси комиссари Маркус Эйзенбраун 61 ёшли полициячи шифохонада вафот этганини тасдиқлаган. Воқеани тергов қилишни Людвигсбург полиция бўлими ўз зиммасига олган. Виктор Орбан футбол бўйича Европа чемпионати учун Германияга келган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!