АҚШ Конгресси Вакиллар палатасидаги асосий республикачилар шиа “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг Байрутда ўлдирилишини ижобий баҳоладилар.
“Ҳасан Насруллоҳнинг қон тўкиш, зулм ва террор ҳукмронлиги тугади”, деди Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон
“Биз Жо Байден ва вице-президент Камала Харрис маъмуриятини ўт очишни тўхтатиш бўйича тескари чақириқларини ва Исроилга дипломатик босим ўтказиш бўйича давом этаётган кампаниясини тўхтатишга чақирамиз. Насруллоҳнинг ўлими Яқин Шарқда олдинга қўйилган муҳим қадамдир ва тинчлик ва хавфсизлик учун бугунги ғалаба Американинг Исроилни сўзсиз қўллаб-қувватлашини тасдиқлаш учун ишлатилиши керак, чунки у ўз мавжуд бўлиш ҳуқуқи учун курашмоқда", дейилади ҳужжатда.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги эса Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” шиа ҳаракати етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг Исроил мудофаа кучлари томонидан берилган зарбалар натижасида ўлдирилганини кескин қоралади.
“Биз Исроил томонидан содир этилган яна бир сиёсий қотилликни кескин қоралаймиз. Бу кучли ҳаракат Ливан ва бутун Яқин Шарқ учун янада жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин”, дейилади вазирлик сайтидаги баёнотда.
Эрон президенти Масуд Пезешкян ҳам бу мавзуда расмий баёнот берди. У Исроилнинг Ливанга қилган ҳужумида АҚШни айблади.
“Дунё унутмаслиги керак, бу буйруқ АҚШдан берилган. Америкаликлар ҳеч қачон жавобгарликдан воз кеча олмайди”, - деди Эрон раҳбари.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!