27 сентябр соат 17:40 атрофида Махачқалъа чеккасидаги ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлган ва ёнғин бошланган. Ёқилғи қуйиш шохобчаси биноси вайрон бўлган, ёнғин техник стансия ва ошхонани қамраб олган.
Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги юз берган портлаш қурбонлари сони 13 кишига етгани маълум қилди. Соғлиқни сақлаш вазири ёрдамчиси Алексей Кузнетсовнинг сўзларига кўра, жабрланганларнинг тўрт нафари шифохоналарда қолмоқда, улардан бирининг аҳволи оғир, уч нафарининг аҳволи ўртача.
Доғистон раҳбари Сергей Меликовнинг сўзларига кўра, бедарак йўқолганлар йўқ. Аммо вайроналарни таҳлил қилиш ҳали ҳам давом этмоқда, шунинг учун у барча жасадлар ҳали топилмаганини истисно қилмади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!