“Украина инқирози назоратдан чиқиб кета олмаслигини ва кучайиш йўлидан юра олмаслигини тобора кўпроқ мамлакатлар тушунмоқда”, деди Хитой Ташқи ишлар вазири Ван Йи Бразилия президентининг махсус вакили Селсо Аморим билан учрашувда.
Ван Йининг сўзларига кўра, вазиятни ҳал қилиш учун Хитой Глобал Жанубий платформасини яратган. “Биз тинчлик тарафида қатъиймиз. Урушда ғолиблар йўқ, можароларнинг келажаги йўқ. Тинчликка имконият бериш керак”, деб таъкидлади вазир.
Май ойида Хитой ва Бразилия расмийлари Украинадаги можарони ҳал қилиш режасини тақдим этишди. Унинг биринчи банди ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишдир. Ван Йи режани 26 давлат қўллаб-қувватлаганини айтди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!