$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Голливуд юлдузи бедаво касалликка чалингани маълум бўлди

10:57 / 17.02.2023

67 ёшли Голливуд юлдузи Брюс Уиллис оиласи актёрга манглай-чакка деменция (фронтотемпорал деменция) ташхиси қўйилган.

Қайд этилишича, ҳозирда касаллик тобора ривожланиб бормоқда. 2022 йил март ойида Уиллиснинг яқинлари у нутқининг бузилиши сабаб актёрлик карьерасини якунлаётганини эълон қилганди.

“2022 йилнинг баҳорида Брюсга ташхис қўйилганидан бери унинг аҳволи яхшилана бошлаган эди. Бизда энди аниқроқ ташхис бор: бу фронтотемпорал деменция. Афсуски, нутқдаги муаммолар Брюс дуч келган касалликнинг дастлабки аломатларидан биридир. Бу оғриқли бўлса-да, ниҳоят аниқ ташхис қўйиш бироз енгиллик туғдиради. Бугунги кунда бу касалликнинг давоси йўқ ва келгуси йилларда бу ҳақиқат ўзгаришига умид қиламиз”, – Уиллиснинг собиқ рафиқаси Деми Мур, ҳозирги рафиқаси Эмма Хеминг ва беш нафар қизи томонидан тақдим этилган баёнотда.

Ушбу касаллик асосан инсоннинг характерига, унинг хатти-ҳаракати ва нутқига таъсир қилади. 60 ёшдан кичик одамларда фронтотемпорал деменциянинг энг кенг тарқалган шакли ҳисобланади.

Актёр оиласидагиларнинг таъкидлашича, Брюс ҳар доим ҳаётдан қувонч топиб келган ва ўзи билган ҳар бир кишига ҳам шундай имконият бўлишида ёрдам берган.

Эслатиб ўтиш мумкин, Уиллис ўтган йилнинг март ойида кино оламини тарк этди. Сўнгра маълум бўлишича, шифокорлар унга афази (мия шикастланганидан кейин пайдо бўлиши мумкин бўлган орттирилган нутқ бузилиши) ташхисини қўйишган.

Уиллиснинг дастлабки ташхиси шуни кўрсатдики, у гапириш, ёзиш ва тилни тушунишда қийналган. Бироқ, шундай мураккаб аҳволига қарамай, актёр омма олдида чиқишда давом этаверган.

Актёр, продюсер ва мусиқачи Уиллис Голливуддаги энг кўп маош олувчи ижодкорлардан бири бўлган. У “Қаттиқ ёнғоқ” сериалидаги полиция зобити Жон Маклейн роли, шунингдек, “Олтинчи ҳиссиёт”, “Бешинчи элемент”, “12 маймун”, “Охирги бойскаут”, “Армагеддон”, “Слевиннинг омадли сони” ва “Жиноий чўпчак” каби ўнлаб фильмлар орқали танилган.

Фаолияти давомида, “Олтин Глобус” ва “Эмми” сингари мукофотларни қўлга киритган.


Шоу-бизнес


														
														Саида Раметова оғир жудоликка учради

Саида Раметова оғир жудоликка учради

Ўзбек киноси ва театрининг таниқли вакили, Ўзбекистон халқ артисти Саида Раметованинг онаси 90 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ак…
17:03 / 05.08.2026

														
														“Қалпоқ” юмористик жамоаси актёри ҳаётдан кўз юмди

“Қалпоқ” юмористик жамоаси актёри ҳаётдан кўз юмди

Бу ҳақда жамоа асосчиси Раҳмонали Суропов маълум қилди
18:29 / 13.07.2025

														
														Леонардо Ди Каприо Rolex брендининг элчиси бўлди

Леонардо Ди Каприо Rolex брендининг элчиси бўлди

Бренд элчилари орасида Жеймс Кемерон ва Мартин Скорсезе, шунингдек, спортчилар ва маданият арбоблари бор.
22:12 / 26.02.2025

														
														Ҳинд актёрлари Салмон Хон ва Шоҳрух Хонга ўлим билан таҳдид қилишди

Ҳинд актёрлари Салмон Хон ва Шоҳрух Хонга ўлим билан таҳдид қилишди

Ҳиндистон ОАВларининг хабар беришича, Лоуренс Бишной жиноий тўдаси аъзоси томонидан пайшанба куни Салмон Хонга яна бир бор ў…
11:18 / 11.11.2024

														
														Jared Leto мусиқий гуруҳи Тошкентда концерт беради

Jared Leto мусиқий гуруҳи Тошкентда концерт беради

Тадбир шу йилнинг кузида ўтказилиши режалаштирилган.
15:26 / 06.06.2024

														
														Женнифер Лопес ва турмуш ўртоғи Бен Аффлек уйларини сотувга қўйди

Женнифер Лопес ва турмуш ўртоғи Бен Аффлек уйларини сотувга қўйди

Айрим манбалар қаср аллақачон сотилганини ёзмоқда.
12:14 / 06.06.2024

														
														Паризода яккахон концерт бермоқчи эканлигига шама қилди

Паризода яккахон концерт бермоқчи эканлигига шама қилди

Бу ҳақда раққоса Инстаграмъдаги саҳифасида маълум қилган.
10:55 / 06.06.2024

														
														20 йилдан кейин Сетора гуруҳи яна бирга

20 йилдан кейин Сетора гуруҳи яна бирга

Сетора гуруҳи 1998 йили дастлаб Сетанҳо номи остида синфдошлар томонидан ташкил этилган. Гуруҳнинг “Сен борсан”, “Оҳим”, “Аж…
13:00 / 09.04.2024

13:04 / 12.03.2024

														
														Юлдуз Усмонова қайғули ўтмиши, Туркиядаги ҳаёти ва Ўзбекистондаги тўйларга 15 минг еврога келган пайтлари ҳақида гапирди

Юлдуз Усмонова қайғули ўтмиши, Туркиядаги ҳаёти ва Ўзбекистондаги тўйларга 15 минг еврога келган пайтлари ҳақида гапирди

Шунингдек, Ўзбекистон халқ артисти ёшлар нечта тилни билиши кераклиги ҳақида ҳам гапирди.
11:29 / 07.02.2024

Бу ҳам қизиқ

Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва стратегик …
16:45 / 14.11.2026
Собиқ вазир иши: Венгрияда ўрмон ва омборлардан 19,5 млн доллар топилди.

Собиқ вазир иши: Венгрияда ўрмон ва омборлардан 19,5 млн доллар топилди.

Венгрияда собиқ бош вазир Виктор Орбан ҳукуматида ишлаган вазирга нисбатан коррупция иши бўйича ўтказилган тинтувларда ўрмон…
17:37 / 15.11.2026
Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида жойлашган 48 қаватли офис биносининг ташқи деворлари ва томига 1 391 та қуёш панели ўрнатилди…
10:32 / 14.11.2026
Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

2026 йил 26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал этиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси М…
09:39 / 14.11.2026
Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

2025 йилда дунё бўйича атмосферага 54,1 миллиард тонна иссиқхона гази чиқарилди. Бу 2024 йилга нисбатан 0,7 фоизга, 1990 йил…
09:45 / 13.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:59 / 13.11.2026
Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкент шаҳридаги автобусларда йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган 22 929 нафар йўловчи камида икки марта маъмурий жавобгарл…
09:58 / 14.11.2026
Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёш ва ундан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Бу ҳақда 13 ноябрь куни …
16:38 / 13.11.2026
Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

13 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда туман …
17:10 / 12.11.2026
Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида аҳолига ажратилган суюлтирилган газни тижорий нархда сотиш мақсадида ноқонуний сақлаш билан…
14:16 / 13.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!