АҚШ Давлат котиби Рубио Исроилга ташрифи учун Вашингтонни тарк этар экан, аэропортда матбуотга баёнот берди. Исроилнинг Қатарга ҳужуми ҳақида Рубио, “Зарар етди. Албатта, биз бу вазиятдан хурсанд эмасмиз, Президент (Доналд Трамп) ҳам. Бу исроилликлар билан муносабатларимиз моҳиятини ўзгартирмайди, лекин улар билан бу ҳақда гаплашишимиз керак бўлади” – деди.
Исроилни зиёрат қилган Рубио, АҚШда жойлашган Х ширкати ижтимоий медиа платформасида баёнот бериб, Ҳамас маҳкумларининг озод қилиниши ва Ғазога инсонпарварлик ёрдами етказилишининг кун тартибидаги муҳим мавзулар бўлишини таъкидлади ва минтақада Хамасга жой йўқлигини илгари сурди.
Хабар қилинишича, АҚШ Давлат котиби Рубио Нетаняху билан Ғарбий Соҳилни аннексия қилишни муҳокама қилади .Американинг Axios веб-сайтини Исроил ва АҚШ расмийларига таяниб берган хабарига кўра, иккаласи кўплаб Ғарб давлатларининг Фаластин давлатини тан олиш қарорига муносабатни муҳокама қилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!