$
12192.06 UZS
13.21
143.00 UZS
-3.54
13996.48 UZS
-56.7
31° Кечаси 18°

Ҳаж квотаси аввалгига қараганда 2 карра оширилган

17:12 / 28.11.2024

Давлат раҳбарига ижтимоий муҳитни мустаҳкамлаш ҳамда диний маърифатни ривожлантириш борасидаги ишлар ҳақида ахборот берилди.

Ўзбекистон – ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат. Конституциямизда ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланган. Минг шукрки, юртимизда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳити ҳукм сурмоқда. Барча дин вакиллари ибодат амалларини эмин-эркин адо этмоқда.

Охирги беш йилда диний-маърифий соҳага оид 3 та қонун, 4 та Президент фармони ва кўплаб қарорлар қабул қилинди. Йиғилишда уларнинг ижроси дин вакилларига хизмат қилаётгани қайд этилди.

Хусусан, юртимиз мусулмонлари учун шароитларни яхшилаш мақсадида 100 дан ортиқ масжид барпо этилди, 555 таси таъмирланди. Диний ташкилотлар учун бино қурилишига ер ажратиш тартиби жорий қилинди.

Ҳаж квотаси аввалгига қараганда 2 карра оширилди. Кейинги етти йилда 60 мингдан зиёд юртдошимиз ҳаж амалларини бажарди. Умра сафарларини ташкил қилиш қонуний тартибга солинди.

Соҳада малака ва илм масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридий халқаро марказлари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси илмий-тадқиқотларга замин бўлмоқда. Тошкент ислом институти, Мир Араб олий мадрасаси, Ҳадис илми мактаби, Имом Термизий ўрта махсус таълим муассасасида малакали мутахассислар тайёрланяпти. Шунингдек, 30 минг фуқаро “Қуръони карим ва тажвид” курсларини тамомлади.

Қабристонларни обод қилиш – савобли иш. Сўнгги йилларда Абу Исо Термизий, Абу Муин Насафий, Султон Увайс Қараний, Сузук ота ёдгорлик мажмуалари обод қилинди. Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси ва Ислом цивилизацияси марказида бунёдкорлик давом этмоқда. “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ҳам 90 та зиёратгоҳ таъмирланиб, ободонлаштирилди.

Ислом маърифатини кенг ёйиш ва тажриба алмашиш мақсадида халқаро алоқалар ҳам кенгайтирилмоқда. Жумладан, бу йил юртимизда “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” ҳамда “Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни” мавзуларида халқаро илмий-амалий анжуманлар, Бағрикенглик ҳафталиги ўтказилди.

Маълумки, бугун кибермаконда хавф-хатарлар кучайиб бормоқда. Чегаралар ва қонунларни тан олмайдиган интернет тармоқлари орқали радикал ғоялар ҳам кириб келмоқда. Бунинг оқибатида аҳолининг нисбатан заиф қатламлари, жумладан, ёшлар турли ноқонуний гуруҳлар таъсирига тушиб қолаётгани афсусланарли. Бутун жамоатчилик бундан огоҳ бўлиши, уламолар ва нуронийлар тўғри йўлни кўрсатиши керак. 

Қўқон ва Марғилон шаҳарлари тажрибаси асосида маҳаллаларда “Оқсоқоллар ва ота-оналар кенгашлари” тузилгани бунда муҳим ўрин тутмоқда. Юртимиз ҳожиларининг “Янги Ўзбекистоннинг фидойиси бўлиб, маънавият тарғиботчисига айланамиз” деган ташаббуси ҳам ижтимоий вазиятни яхшилашда ижобий қадам бўлди.

Бундай хайрли ишларни давом эттириб, маҳаллаларда маънавий муҳитни мустаҳкамлаш, ёшларни илм-у ҳунарга чорлаш муҳимлиги айтилди. Мутасаддиларга ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни жамиятга қайта мослаштириш, бандлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди. Мамлакатимиздаги диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик доимий эътиборда бўлиши таъкидланди.

 



														
														Картошка кўринишида ниқобланган 72 кг наркотик модда фош қилинди

Картошка кўринишида ниқобланган 72 кг наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
11:46 / 24.03.2026

														
														Тошкент–Дубай йўналишидаги айрим рейслар бекор қилинди

Тошкент–Дубай йўналишидаги айрим рейслар бекор қилинди

Бекор қилинган рейслар йўловчиларига авиакомпаниянинг исталган кейинги рейсларига чипталарни бепул қайта расмийлаштириш ёки …
09:44 / 24.03.2026

														
														Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди

Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди

“Ўзгидромет” 24 март учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
09:16 / 24.03.2026

														
														“Италия – Марказий Осиё (C5) + Озарбайжон” бизнес- форумининг якуний коммюникеси қабул қилинди

“Италия – Марказий Осиё (C5) + Озарбайжон” бизнес- форумининг якуний коммюникеси қабул қилинди

Тошкентда “Италия – Марказий Осиё (C5) + Озарбайжон” бизнес-форуми бўлиб ўтмоқда.
17:55 / 23.03.2026

														
														Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими қўлга олинди

Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими қўлга олинди

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтк…
17:28 / 23.03.2026

														
														“Қамчиқ” довонида юк автомобили ағдарилиб кетди

“Қамчиқ” довонида юк автомобили ағдарилиб кетди

Куни кеча, тахминан соат 11:30 лар атрофида “Қамчиқ” довонида юк автомобили ҳайдовчиси бошқарув йўқотиши оқибатида юк машина…
14:40 / 23.03.2026

														
														Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
09:42 / 23.03.2026

														
														23 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

23 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёмғир қорга …
22:22 / 22.03.2026

														
														22 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

22 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси 5–10 даража илиқ, кундузи 22–27 даража илиқ б…
17:39 / 21.03.2026

Бу ҳам қизиқ

48 нафар эркак 70 ёшдан кейин ота бўлган – Миллий статистика қўмитаси

48 нафар эркак 70 ёшдан кейин ота бўлган – Миллий статистика қўмитаси

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда 879 599 та туғилиш қайд этилган.
15:50 / 20.03.2026
Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди

Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди

“Ўзгидромет” 24 март учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
09:16 / 24.03.2026
АҚШда Трамп тасвири туширилган эсдалик тангалар чиқарилади

АҚШда Трамп тасвири туширилган эсдалик тангалар чиқарилади

АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан Доналд Трамп тасвири туширилган 24 каратли эсдалик олтин танга federal сан…
15:38 / 20.03.2026
Ўзбекистон МТЖ ФИФА кунларидаги йиғинида иштирок этувчи таркибини эълон қилди

Ўзбекистон МТЖ ФИФА кунларидаги йиғинида иштирок этувчи таркибини эълон қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро томонидан март ойида бўлиб ўтадиган йиғинга жалб этилган футбо…
16:09 / 21.03.2026
Тошкент–Дубай йўналишидаги айрим рейслар бекор қилинди

Тошкент–Дубай йўналишидаги айрим рейслар бекор қилинди

Бекор қилинган рейслар йўловчиларига авиакомпаниянинг исталган кейинги рейсларига чипталарни бепул қайта расмийлаштириш ёки …
09:44 / 24.03.2026
Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” таркибидаги илк совринини қўлга киритди

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” таркибидаги илк совринини қўлга киритди

Ўйинда тўлиқ ҳаракат қилган Абдуқодир Ҳусанов Англиядаги илк совринига эга чиқди.
09:12 / 23.03.2026
Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими қўлга олинди

Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими қўлга олинди

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтк…
17:28 / 23.03.2026
Покистон терроризм марказига айланмоқдами?

Покистон терроризм марказига айланмоқдами?

Глобал терроризм индекси эълон қилинди.
15:50 / 22.03.2026
АҚШ Эрон нефтига қўйилган санкцияларни вақтинча бекор қилди

АҚШ Эрон нефтига қўйилган санкцияларни вақтинча бекор қилди

АҚШ молия вазири Скотт Бессентнинг айтишича, аллақачон кемаларга юкланган Эрон нефти ва нефть маҳсулотларини етказиб беришга…
14:14 / 21.03.2026
22 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

22 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси 5–10 даража илиқ, кундузи 22–27 даража илиқ б…
17:39 / 21.03.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!