Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси дипломатлари Тула вилоятидаги Хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш марказига ташриф буюриб, Россия томони билан қатор масалалар бўйича икки томонлама музокаралар ўтказди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Элчихона бош консули Меҳриддин Хайриддинов муассасада сақланаётган ўзбекистонликларнинг яшаш ва овқатланиш шароитлари билан танишди. Аниқланган муаммо ва камчиликлар бўйича эса Россия томони билан қатор икки томонлама музокаралар ўтказди.
Хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш маркази ва Россия Ички ишлар вазирлигининг вилоят бошқармаси вакиллари билан бўлиб ўтган мулоқот давомида Ўзбекистон фуқароларининг ҳужжатларини тезкорлик билан расмийлаштириш ва уларни қисқа фурсатда Ўзбекистонга қайтариш масалалари муҳокама қилинган.
Агентликнинг ёзишича, олиб борилган музокаралар натижасида марказда узоқ вақтдан буён сақланиб келинаётган бир гуруҳ Ўзбекистон фуқароларини яқин кунларда ўз ватанларига қайтариш бўйича келишувга эришилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!