$
12844.21 UZS
-11.72
127.35 UZS
-0.81
13508.26 UZS
-62.46
15° Кечаси

Ҳар йили камбағалликни қисқартиришга 14 триллион сўм йўналтирилмоқда

09:25 / 15.08.2024

Президент Шавкат Мирзиёев 14 август куни камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди.

Ҳар бир мамлакат ривожланиш жараёнида камбағалликни қисқартириш босқичидан ўтади. Ўзбекистон ҳам 2020 йилда аҳолининг муайян қисми камбағал эканини тан олиб, уларга мадад беришга киришди. Молиявий-ташкилий чоралар кўрилиб, тизим жорий қилинди. Бу ўз самарасини бериб, узоқ йиллар оғир вазиятда бўлган 3 миллиондан зиёд одамларнинг шароити яхшиланди. Камбағаллик даражаси 17 фоиздан 11 фоизга тушди.

Келгуси уч йилда камбағаллик даражасини 11 фоиздан 7 фоизга қисқартириш мақсад қилинган. Ҳозиргача бўлган тизим билан натижадорликни ошириш қийин. Камбағал оилани танлашда аниқлик, уларни бу ҳолатдан олиб чиқиш ва маблағ ажратишда яхлитлик етишмайди.

Шу йил 12 июль куни Фарғона вилоятида ўтган йиғилишда давлатимиз раҳбари бу борада янгича ёндашувлар кераклиги, энди камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя бир тизимда бўлишини айтган эди.

Тақдимотда ушбу икки соҳани мутаносиб ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Унга кўра, таҳлиллардан келиб чиқиб, камбағалликни аниқлаш мезонлари ва манзилли рўйхати шакллантирилади. Жумладан, унга “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”даги ҳамда камбағалликка тушиш хавфи юқори бўлганлар киритилади. Бундай оилалар “маҳалла еттилиги” ва фаоллари томонидан овоз бериш йўли билан тасдиқланади. Камбағалликдан чиқаришга қаратилган барча ижтимоий хизмат ва ёрдамлар “Инсон” марказлари томонидан амалга оширилади.

Камбағаллик омилларини ўрганиш учун ижтимоий ҳимоя ва бандлик масалаларида 8 та йўналишда ягона саволнома ишлаб чиқилади. Шу асосида оилаларнинг имкониятлари баҳоланиб, 3 та тоифага ажратилади. Ҳар бир оилага индивидуал ёндашилиб, “оёққа туриши”га кўмаклашилади.

Шу тахлит, камбағаллик даражаси юқори бўлган маҳаллалар рўйхати ҳам шакллантирилади. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва ҳокимликлар томонидан ҳар йили 50 та маҳалла танлаб олиниб, улар камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириб борилади.

Бугунги кунда ҳоким ёрдамчиларига 20 дан ортиқ вазифалар юклатилган. Шу сабабли камбағалликни қисқартириш масаласи иккиламчи даражага тушиб қолган. Энди ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятини қайта кўриб чиқилиб, асосий эътибор камбағалликни қисқартириш ва улар бандлигини таъминлашга қаратилади.

Ҳар йили камбағалликни қисқартиришга 14 триллион сўм йўналтирилмоқда. Лекин бу маблағ 40 турдаги молиявий воситалар орқали, 10 га яқин идора томонидан берилмоқда, ягона ёндашув йўқ. Шу боис бу тизим ҳам ўзгартирилади. Маблағлар ҳудуд, туман ва маҳаллалар кесимида камбағал оилалар сонидан келиб чиқиб, мос равишда Агентлик ва ҳокимликлар томонидан тақсимланади. Бунда маблағлар, биринчи навбатда, оилани камбағалликдан чиқаришга йўналтирилади.

Камбағалликни қисқартиришга қаратилган дастурлар ижроси бўйича 3 босқичда – маҳалла ва туман, вилоят ҳамда республика даражасида мониторинг ташкил қилинади. Бу борада жамоатчилик назорати кучайтирилади.

Иш ўринларини захиралаш амалиёти ўрнига эҳтиёжманд кишиларни ишга олган тадбиркорлар учун солиқ имтиёзлари жорий қилинади. Бўш иш ўринлари тўлиқ рақамлаштирилади. Буюртмачини касаначи ва фрилансерга боғлайдиган онлайн платформа ташкил қилинади. “Ишга марҳамат” мономарказларида камбағал фуқароларни хизматлар соҳасида замонавий касбларга ўргатиш йўлга қўйилади.

– Охирги йилларда тўпланган тажриба ва одамларнинг эҳтиёжидан хулоса қилиб, камбағалликни қисқартиришни янги босқичга олиб чиқиш керак. Эҳтиёжманд инсонларнинг хоҳиши ва имкониятини қўллаб-қувватлаб, ҳаётга, жамиятга олиб кириш зарур. Умуман, ҳар қандай ижтимоий ёрдам пировардида бандликка боғланиши шарт, – деди Шавкат Мирзиёев.

Мутасаддиларга ижтимоий кўмакларнинг манзиллилиги ва шаффофлигини таъминлаш, бандлик ва кичик тадбиркорликни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

 



														
														23 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

23 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 3-5, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.
23:34 / 22.11.2024

														
														Шавкат Мирзиёев иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи билан учрашув ўтказди

Шавкат Мирзиёев иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорли…
23:00 / 22.11.2024

														
														“Тошшаҳартрансхизмат”га янги раҳбар тайинланди

“Тошшаҳартрансхизмат”га янги раҳбар тайинланди

Саттаров шу йилнинг февраль ойида ўғирлик ва расмий сохталаштиришда гумон қилиниб ҳибсга олинган Анвар Жураевнинг ўрнини эга…
21:50 / 22.11.2024

														
														Хоразм вилоятини ривожлантириш бўйича режалар кўриб чиқилди

Хоразм вилоятини ривожлантириш бўйича режалар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари юзаси…
20:30 / 22.11.2024

														
														Тошкент метрополитени учун 26 та янги поезд сотиб олинади

Тошкент метрополитени учун 26 та янги поезд сотиб олинади

2017-2019 йилларда метрода 36 та поезд ишлаган. 2024 йил ҳолатига кўра уларнинг сони 65 тага етди.
20:04 / 22.11.2024

														
														Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди

Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, хусусан, театрларнинг жамият маданий ҳаё…
19:21 / 22.11.2024

														
														Қобул Дусовга 1 йиллик уй қамоқ жазоси тайинланди

Қобул Дусовга 1 йиллик уй қамоқ жазоси тайинланди

Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.
17:39 / 22.11.2024

														
														Заҳарланаётган Бойсун

Заҳарланаётган Бойсун

Мана икки ярим ойдирки Бойсун аҳолиси заҳарли газдан қийналяпти. Сентябрь ойида бошланган мазкур техноген ҳодисага 2 ярим ой…
16:02 / 22.11.2024

														
														Ўзбекистон Президенти Россия делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Россия делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Россия Фед…
15:42 / 22.11.2024

														
														“Ватандош картаси”га эга шахслар Ўзбекистон ҳудудига визасиз кириши ва чиқиши мумкин

“Ватандош картаси”га эга шахслар Ўзбекистон ҳудудига визасиз кириши ва чиқиши мумкин

Президент Қарори билан “Ватандош” гувоҳномаси ва “Ватандош” картасини расмийлаштириш, бериш ҳамда бекор қилиш тартиби тўғрис…
14:19 / 22.11.2024

Бу ҳам қизиқ

“Тошшаҳартрансхизмат”га янги раҳбар тайинланди

“Тошшаҳартрансхизмат”га янги раҳбар тайинланди

Саттаров шу йилнинг февраль ойида ўғирлик ва расмий сохталаштиришда гумон қилиниб ҳибсга олинган Анвар Жураевнинг ўрнини эга…
21:50 / 22.11.2024
Трамп молия вазири лавозимига миллиардер Скотт Бессент номзодини таклиф қилди

Трамп молия вазири лавозимига миллиардер Скотт Бессент номзодини таклиф қилди

Бу ҳақда Доналд Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида ёзган.
08:29 / 23.11.2024
Қобул Дусовга 1 йиллик уй қамоқ жазоси тайинланди

Қобул Дусовга 1 йиллик уй қамоқ жазоси тайинланди

Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.
17:39 / 22.11.2024
“Ватандош картаси”га эга шахслар Ўзбекистон ҳудудига визасиз кириши ва чиқиши мумкин

“Ватандош картаси”га эга шахслар Ўзбекистон ҳудудига визасиз кириши ва чиқиши мумкин

Президент Қарори билан “Ватандош” гувоҳномаси ва “Ватандош” картасини расмийлаштириш, бериш ҳамда бекор қилиш тартиби тўғрис…
14:19 / 22.11.2024
Ўзбекистон Президенти Россия делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Россия делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Россия Фед…
15:42 / 22.11.2024
Трамп Адлия вазирини Бош прокурор қилмоқчи

Трамп Адлия вазирини Бош прокурор қилмоқчи

Бу ҳақда президент ўзининг “Truth Social” ижтимоий тармоғида ёзган.
10:01 / 22.11.2024
Шавкат Мирзиёев иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи билан учрашув ўтказди

Шавкат Мирзиёев иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорли…
23:00 / 22.11.2024
23 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

23 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 3-5, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.
23:34 / 22.11.2024
Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди

Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, хусусан, театрларнинг жамият маданий ҳаё…
19:21 / 22.11.2024
Газ харажатларини онлайн кузатиш имконини берувчи мобил илова ишга туширилди

Газ харажатларини онлайн кузатиш имконини берувчи мобил илова ишга туширилди

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан аҳоли истеъмолчиларининг табиий газ сарфи ва харажатларини онлайн кузатиш имконини берувчи “…
14:24 / 21.11.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!