$
12910.15 UZS
-14.77
159.78 UZS
-0.16
14660.77 UZS
40.1
31° Кечаси 18°

Ҳайит намози ўқилиши сабаб Тошкентда қатор кўчалар ёпилади

16:11 / 20.04.2023

Тошкентда Рамазон ҳайити байрами нишонланиши муносабати билан 21 апрель куни пойтахтдаги 116 та масжидда ҳайит намози ўқилиши кутилмоқда. Пойтахт ҳокимлиги шу куни соат 00:00 дан 07:30 гача қатор кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати тўхтатилишини эълон қилиб, уларнинг рўйхатини келтирди.

Бектемир тумани:

  • “Хўтон” масжиди олдидаги Бектемир шоҳкўчаси — Ҳусайн Бойқаро кўчасидан Бектемир йўли кўчасигача;

Мирзо Улуғбек тумани:

  • “Тўра бува” масжиди олдидаги Буюк Ипак йўли кўчаси — Шўртепа кўчасидан Буюк Ипак йўли — Султония кўчасигача;

Миробод тумани:

  • “Қўйлиқ ота” масжиди олдидаги ТХАЙ – Қўйлиқ бозори кўприк остидан ТХАЙ ва Мунис чорраҳасигача;

Олмазор тумани:

  • “Исломобод” масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси — КХАЙ– Сағбон кўчалари кесишмасидан Нурафшон — Сағбон кўчалари кесишмасигача.
  • “Ҳазрати имом” масжиди олдидаги Қорасарой кўчаси – Қорасарой – Нурафшон кўчалари кесишмасидан Қорасарой – Абдулла Қодирий кўчалари кесишмасигача;

Шайхонтоҳур тумани:

  • “Шайх Зайниддин” масжиди олдидаги Кўкча дарвоза кўчаси Кўкча Дарвоза – Нурафшон кўчалари чорраҳасидан Кўкча Дарвоза – Бешқайрағоч кўчалари чорраҳасигача;
  • “Хўжа Аламбардор” масжиди олдидаги Бунёдкор шоҳ кўчаси Бунёдкор – Камолон кўчалари кесишмасидан Камолон – Устазода 2-тор кўчалари кесишмасигача;
  • “Кох ота” масжиди олдидаги Себзор кўчаси – Нурафшон – Себзор кўчалари кесишмасидан Нурафшон – Лабзак кўчалари кесишмасигача;

Чилонзор тумани:

  • “Убай ибн Каъб” масжиди олдидаги ал-Хоразмий кўчаси – ал Хоразмий – Хирмонтепа кўчалари кесишмасидан ал Хоразмий – Катта қани кесишмасигача;
  • “Катта Қозиробод” масжиди олдидаги Чилонзор кўчаси – Чилонзор – Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чилонзор – Нурхон кўчалари чорраҳасигача;
  • “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди олдидаги Сўгалли ота кўчаси – ал-Хоразмий – Сўгалли ота кўчалари кесишмасидан Хонабод 2-берк – Сўгалли ота кўчалари кесишмасигача;
  • “Novza” масжиди олдидаги Бунёдкор шоҳ кўчаси Бунёдкор-Муқимий кўчалари кесишган кўприк остидан Олий Мажлис биноси қаршисигача;

Учтепа тумани:

  • “Абдуллоҳ ибн Маъсуд” масжиди олдидаги Лутфий кўчаси – Лутфий – Хирмонтепа кўчалари кесишмасидан Лутфий – Катта қаъни кўчалари кесишмасигача.
  • “Ҳазрати Али” масжиди олдидаги Назарбек кўчаси Назарбек – Маҳорат кўчалари кесишмасидан Назарбек – Замахшарий 1-тор кўчалари кесишмасигача;

Юнусобод тумани:

  • “Минор” масжиди олдидаги КХАЙ – КХАЙ ва Кўргазма кўчалари кесишмасидан КХАЙ –Ш.Рашидов кўчалари кесишмасигача.
  • “Мирзо Юсуф” масжиди олдидаги Боғишамол кўчаси – Боғишамол кўчасидан Шивли кўчасигача.

Яккасарой тумани:

  • “Усмон бин Маъзун” масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси – КХАЙ – Қушбеги чорраҳасидан КХАЙ – Файзли Тошкент кўчалари кесишмасигача.

  • Яшнобод тумани:

  • “Ислом ота” масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчаси – Фарғона йўли – Фитрат кўчалари кесишмасидан Фарғона йўли – Толимаржон кўчалари кесишмасигача.
  • “Али ибн Абу Толиб” масжиди олдидаги Чўлпон кўчаси — Имом Бухорий — Чўлпон кўчалари кесишмасидан Чўлпон — Салоҳият кўчалари кесишмасигача.

Қайд этилишича, масжидлар жойлашган бошқа кўчаларда ҳам автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади. Пойтахт ҳокимлиги юзага келадиган ноқулайликлар учун фуқаролардан узр сўраган ҳолда, вақтинча айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия этди.


Бу ҳам қизиқ

Апрель ойида Soliq мобил иловасидан истеъмолчиларга 115.1 миллиард сўмлик кешбеклар тўлаб берилган

Апрель ойида Soliq мобил иловасидан истеъмолчиларга 115.1 миллиард сўмлик кешбеклар тўлаб берилган

Март ойида бу сумма 103.2 миллиард сўмни ташкил этганди. Тўланган кешбекларнинг энг кўп қисми эса Тошкент шаҳрида (45 миллиа…
20:30 / 10.05.2025
9 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

9 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 18-20 даража, кундузи 28-30 даража бўлади.
21:16 / 08.05.2025
Украина Ўзбекистоннинг 3 та компаниясига нисбатан санкциялар қўллайди

Украина Ўзбекистоннинг 3 та компаниясига нисбатан санкциялар қўллайди

Украина учта Ўзбекистон компанияси ва бир Ўзбекистон фуқаросига қарши санкциялар киритди. Тегишли фармонни президент Владими…
18:38 / 11.05.2025
АҚШ Хитой товарларига божларни 54 фоизгача пасайтирмоқчи

АҚШ Хитой товарларига божларни 54 фоизгача пасайтирмоқчи

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Пекин билан музокаралар чоғида Хитой импортига 145 фоизлик божларни 50-54 фоизгача ка…
22:00 / 09.05.2025
АҚШга ноқонуний киришга уринган 4 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

АҚШга ноқонуний киришга уринган 4 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Жорий йилнинг 7 май куни АҚШ Ҳаво ва денгиз операциялари ходимлари Виэкес оролига ноқонуний киришга уринган тўрт нафар Ўзбек…
14:12 / 10.05.2025
Трамп АҚШ Фаластинни тан олишини эълон қилиши мумкин

Трамп АҚШ Фаластинни тан олишини эълон қилиши мумкин

Қарор Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган саммитда эълон қилиниши кутилмоқда.
15:40 / 10.05.2025
Афғонистонда шахмат тақиқланди

Афғонистонда шахмат тақиқланди

“Толибон” бу ўйинни ман этиб, мамлакат шахмат федерациясини ёпишга қарор қилди.
12:31 / 11.05.2025
11 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

11 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 17-19 даража, кундузи 31-33 даража бўлади.
00:58 / 11.05.2025
Ҳафта бошида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

Ҳафта бошида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

“Ўзгидромет” 12–14 май кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
09:26 / 11.05.2025
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига байрам табриги йўллади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига байрам табриги йўллади

Бу ҳақда, Президент матбуот хизмати эълон қилди.
19:51 / 08.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!