Ҳиндистоннинг йирик компанияси Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилмоқчи. Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Сардор Рустамбаев ва Ҳиндистоннинг “Релианcе Industries Limited” компаниясининг стратегик ривожланиш бўйича президенти Камал Нанавати Мумбайдаги учрашувда ўзаро ҳамкорлик истиқболлари, шу жумладан ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилдилар.
Муҳокамада сўнгги йилларда республикада амалга оширилаётган модернизация жараёни, миллий иқтисодиётни изчил ривожлантириш, турли соҳаларда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар, инвесторлар ва тадбиркорларнинг муваффақиятли фаолияти учун қулай муҳит ҳақида гап борди.
Томонлар нефть-кимё, тўқимачилик саноати, қайта тикланадиган энергетика ва бошқа долзарб йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!