Жорий йилнинг 10 январь куни соат 10:30 ларда Янгийўл тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 “Тошкент-Термиз” халқаро автомобиль йўлининг 828-километрида ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи 1990 йилда туғилган У.С. бошқарувидаги Mazda 6 русумли автомобилнинг двигатель ва салон қисмида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин натижасида ҳаракат иштирокчиларини соғлиғига зиён етмаган, транспорт воситаси техник шикастланган.
Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ФВВ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!