Хитой ҳукумати амалдорларга iPhoneʼдан фойдаланишни тақиқлади. Пекин бу усул ёрдамида Қўшма Штатларга тегишли бўлган дастурий таъминот ва тизимларга боғлиқлик даражасини камайтиришга ҳаракат қилмоқда.
Маълумотларга кўра, расмий Пекин ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланадиган компаниялар, давлат корхоналари ва муассасаларида ҳам Apple смартфонларидан фойдаланишни тақиқламоқчи. Айрим компанияларда ходимлар офисларга iPhone олиб кирмаслик ҳақида огоҳлантирила бошлаган.
Ҳукумат вакиллари тақиқ ҳақида расман эълон қилганларича йўқ, шунинг учун ҳам айнан қайси ташкилот ва муассасалар чекловга дуч келиши ҳозирча ноаниқ бўлиб қолмоқда. Чекловларнинг қай даражада қатъий бўлиши ҳам номаълум. Давлат ташкилотлари ходимларига Apple қурилмаларидан фақат иш жойида фойдаланиш тақиқланадими ёки улардан бутунлай воз кечишга тўғри келадими – бунга ҳам аниқлик киритилмаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!