$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Huawei янги авлод ақлли кўзойнакларини намойиш этди

16:38 / 27.09.2023

Хитойнинг технология ишлаб чиқарувчи энг йирик корпорацияларидан бири ҳисобланган Huawei тақдимотида ақлли кўзойнакларнинг иккинчи авлоди бўлган “Eyewear 2” намойиш этилди, унинг янада мураккаб дизайн ва янги рамкали вариантлари – титан ва тилла билан қопланган.

Титан версиясида оғирлиги атиги 4,7 грамм бўлган енгил б-титанли рамка мавжуд, олтин версияда эса 18 карат олтин қоплама ва замонавий юпқа рамкалар мавжуд. “Eyewear 2”ни фойдаланувчиларга қулайроқ қилиш учун Huawei биринчи версияга нисбатан қулоқчинлар кенглигини 20 фоизга қисқартирди, натижада қурилманинг максимал эни 9,7 миллиметрга, орқа эни эса 28 фоизга ёки 8,3 миллиметрга қисқарди.

Биринчи версия каби, янги қурилма ҳам мусиқа ва қўнғироқларнинг бошқаларга эшитилмаслигини таъминлайди. “Huawei Eyewear 2”да олдинга йўналтирилган икки диафрагмали аудио блоки мавжуд бўлиб, у динамик амплитудасини 40 фоизга, ижро ҳажмини эса 30 фоизга оширади. Кўзойнаклар, шунингдек, уч марта шовқинни камайтириш тизими билан жиҳозланган бўлиб, гаплашаётганда овозни аниқ эшитиш имконини беради.

Яхшиланган датчиклар сенсорли бошқарув майдонини 23 миллиметрга оширади, бу аввалги моделга нисбатан 50 фоиз каттароқ дегани. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, бу тасодифий тегиниш хавфини ҳам минимал даражада камайтиради.

Кўзойнаклар бир вақтнинг ўзида бир нечта қурилмаларга узлуксиз уланишни қўллаб-қувватлайди. Улар “HarmonyOS”да бир нечта гажетлар ўртасида тез алмашишни таъминлайди, лекин Android, iOS ва Windows билан ҳам “тил топиша олади”.

Автономияга келсак, янги кўзойнаклар мусиқа ёки подкастларни 11 соат тинглаш (аввалги авлодга қараганда 83 фоизга кўпроқ) ёки 9 соат суҳбатлашиш имконини беради. Тўлиқ зарядлаш 50 дақиқа давом этади ва атиги 10 дақиқа зарядлаш 3 соат тинглаш учун етарли. Корпус чанг ва намликдан ҳимояланган (IP54).

Маълумот учун, “Huawei Eyewear 2” биринчи авлод каби 1699 юань (тахминан 2 850 000 сўм) нархда стандарт рамка вариантларини таклиф этади, 18 каратли тилла рамкалиси эса 1899 юанга (3 180 000 сўм), титан рамкали қурилма эса 2299 юанга (3 850 000 сўм) баҳоланмоқда. Хитойда сотувлар 30 сентябрь куни бошланади, глобал версиясининг сотувга чиқарилиши ҳали эълон қилинмаган.

Шунингдек, компания янги “FreeBuds Pro 3” симсиз қулоқчинларни ҳам расман тақдим этди. Бу флагман сериясидаги модел бўлиб, ташқи томондан, аввалгисидан деярли фарқ қилмайди, аммо яшил ранг варианти пайдо бўлди.

“FreeBuds Pro 3”нинг янгилиги шундаки, қайта зарядлашни ҳисобга олган ҳолда у 33 соат доимий ишлаши мумкин. Ҳатто йўқолган тақдирда ҳам, овозли сигнал ёрдамида уни осон топиб олиш мумкин. Бошланғич нархи тахминан 1499 юанга (2 500 000 сўм) баҳоланган.


Илм-фан


														
														Қозоғистон Шимолий Орол денгизи сатҳини 44 метргача кўтармоқчи

Қозоғистон Шимолий Орол денгизи сатҳини 44 метргача кўтармоқчи

Қозоғистон ҳукумати келгуси беш-олти йил ичида Шимолий Орол денгизидаги сув сатҳини 44 метргача кўтаришни режалаштирмоқда. Б…
15:18 / 08.10.2026

														
														Ford Nucleon: ядро реакторида юрадиган автомобиль нега яратилмай қолди?

Ford Nucleon: ядро реакторида юрадиган автомобиль нега яратилмай қолди?

1958 йилда АҚШнинг Ford компанияси бензин ўрнига атом энергиясидан фойдаланадиган автомобиль — Ford Nucleon концепциясини та…
09:27 / 07.10.2026

														
														Қозоғистонда Сунъий интеллект университети очилади

Қозоғистонда Сунъий интеллект университети очилади

Қозоғистонда 2026 йилда янги форматдаги технологик олийгоҳ – Сунъий интеллект университети очилади. Бу ҳақда кеча, 24 апрель…
16:53 / 25.04.2026

														
														NASA Ернинг янги суратларини эълон қилди

NASA Ернинг янги суратларини эълон қилди

Ойга сўнгги бошқариладиган миссия 1972 йил декабрь ойида Американинг "Аполлон-17" экспедицияси доирасида амалга оширилган эд…
14:18 / 04.04.2026

														
														Ҳайдовчиларни уйқудан огоҳлантирувчи ақлли кўзойнак яратилди

Ҳайдовчиларни уйқудан огоҳлантирувчи ақлли кўзойнак яратилди

“Ҳайдовчилар учун уйқуга қарши ақлли кўзойнак — AntiSleep Glasses” номли ЭҲМ учун яратилган дастур Адлия вазирлиги томонидан…
17:32 / 24.12.2025

														
														Кимё бўйича Нобел мукофоти ғолиблари аниқланди

Кимё бўйича Нобел мукофоти ғолиблари аниқланди

Кимё бўйича 2025 йилги Нобел мукофоти ғолиблари эълон қилинди.
18:32 / 08.10.2025

														
														Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти топширилди

Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти топширилди

2025-йилги Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти Мери Брункоw, Фред Рамсделл ва Шимон Сакагучига топширилди.
17:53 / 06.10.2025

														
														Тил сертификатига эга бўлмаган чет тили ўқитувчилари йил якунига қадар ишлайди

Тил сертификатига эга бўлмаган чет тили ўқитувчилари йил якунига қадар ишлайди

Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги барча тегишли бўлимларга ушбу топшириқлар етказилди
16:14 / 24.09.2025

														
														Энди супер контракт миқдорини ОТМ ректорлари белгилайди

Энди супер контракт миқдорини ОТМ ректорлари белгилайди

Мақсадли қабул асосида тавсия этилган абитуриентлар ушбу имтиёзда
10:53 / 23.09.2025

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Роза (исми ўзгартирилган) 2009 йилда АҚШга боргач, моделлик агентлиги томонидан жинсий жиноятларда айбл…
10:18 / 12.11.2026
Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

2026 йил 26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал этиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси М…
09:39 / 14.11.2026
Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва стратегик …
16:45 / 14.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:59 / 13.11.2026
Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

13 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда туман …
17:10 / 12.11.2026
Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 420 мингдан ортиқ шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Улардан 77 309 нафа…
10:46 / 12.11.2026
Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди
16:42 / 13.11.2026
Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

2025 йилда дунё бўйича атмосферага 54,1 миллиард тонна иссиқхона гази чиқарилди. Бу 2024 йилга нисбатан 0,7 фоизга, 1990 йил…
09:45 / 13.11.2026
Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Nvidia компанияси асосчиси ва бош директори Женсен Хуанг атрофида шахсий ҳаёти ҳамда компания фаолиятига оид эҳтимолий хавфс…
10:13 / 14.11.2026
Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дори воситаларини ретсептли ва ретсептсиз тоифаларга ажратиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Янги тартибга к…
14:24 / 14.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!