$
12998.91 UZS
13.9
131.29 UZS
1.45
13439.57 UZS
154.61
10° Кечаси

ИИБ ходимларини фото, видео тасвирга тушириш ва уни тарқатиш ҳуқуқи сақлаб қолинди

15:26 / 24.01.2025

Жорий йил 24 январь, жума куни бўлиб ўтган Сенатнинг учинчи ялпи мажлисида “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун кўриб чиқилган.

Қайд этилишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган янги 195-2-моддаси ҳам тўлиқ қайта ишланган. Жумладан, фуқароларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини фото, видео тасвирга тушириш ва тасвирларни тарқатиш ҳуқуқи сақлаб қолинган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тўлиқ сақланиб қолмоқда. Олдинги таҳрирдан фарқли равишда бор нарсани ижтимоий тармоққа қўйганлик учун жавобгарлик белгиланмаяпти.

Қонунда фақат ходимларнинг тасвирини уларни обрўсизлантиришга олиб келадиган тарзда бузиб тарқатмаслик, яъни ходимнинг ҳаракатлари, сўзлари ва юз берган ҳолатни бузмаслик, шу мақсадда монтаж қилмаслик талаб этилмоқда.

Мазкур модда санкциясида белгиланган жарима миқдорлари ҳам қайтадан кўриб чиқилди. Жумладан, қатъий белгиланган БҲМнинг 50 баробари миқдоридаги жарима 20 баравардан 50 бараваргача этиб, қатъий белгиланган 15 сутка муддатга маъмурий қамоққа олиш 10 суткагача қисқартирилмоқда, яъни ҳолатдан келиб чиқиб, судья ундан ҳам камроқ муддат белгилаши мумкин.

Шундан келиб чиқиб, ушбу моддада “ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизмат вазифаларини бажараётган пайтда олинган фото – ва (ёки) видеотасвирни уларни обрўсизлантиришга олиб келадиган тарзда бузиб тарқатиш, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш” учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Сенаторларнинг фикрича, мазкур Қонуннинг қабул қилиниши, йўл ҳаракати иштирокчиларини йўлларда ҳаракатланиш маданиятини оширишга, йўл ҳаракати иштирокчилари ҳаракат давомида белгиланган қоидаларга амал қилишини таъминлашга, пировардида йўл-транспорт ҳодисалари сони камайишига хизмат қилади.

Қайд этилишича, ушбу қонун сенаторлар томонидан маъқулланган.


Бу ҳам қизиқ

4 февраль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

4 февраль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси -1 даража совуқ, 1 даража илиқ, кундузи 8-10 даража илиқ бўлади.
22:44 / 03.02.2025
2025 йил Ўзбекистонда 5 миллиондан ортиқ аҳоли иш билан банд қилиниб, 1,5 миллион одам камбағалликдан чиқарилади

2025 йил Ўзбекистонда 5 миллиондан ортиқ аҳоли иш билан банд қилиниб, 1,5 миллион одам камбағалликдан чиқарилади

Президент Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни аҳоли бандлигини таъминлаш ва инвестициялар жалб қилиш бўйича амалга оширилаётган и…
18:21 / 03.02.2025
Тошкентдаги бозорларда кунлик патта нархлари оширилади

Тошкентдаги бозорларда кунлик патта нархлари оширилади

Пойтахт бозорларида савдонинг бир талай турлари учун патта нархи ўртача 20-30 фоизга қимматлашади.
19:56 / 04.02.2025
Наврўз байрами арафасида Қозоғистондан Ўзбекистонга сайёҳлик поезди ташкил қилинади

Наврўз байрами арафасида Қозоғистондан Ўзбекистонга сайёҳлик поезди ташкил қилинади

Йўловчилар Наврўзни бир вақтнинг ўзида икки мамлакатда — Қозоғистон ва Ўзбекистонда нишонлашади.
20:13 / 03.02.2025
Бахтиёр Саидов Иордания раҳбари билан учрашди

Бахтиёр Саидов Иордания раҳбари билан учрашди

Бу ҳақда Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
22:34 / 03.02.2025
АҚШда Ўзбекистон фуқароси сайловларга оид фирибгарликда айбланмоқда

АҚШда Ўзбекистон фуқароси сайловларга оид фирибгарликда айбланмоқда

Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
20:30 / 04.02.2025
Ўзбекистон Харбин-2025 қишки Осиё ўйинларида ўз тарихидаги энг катта таркиб билан қатнашади

Ўзбекистон Харбин-2025 қишки Осиё ўйинларида ўз тарихидаги энг катта таркиб билан қатнашади

7-14 февраль кунлари Хитойнинг Харбин шаҳрида IX қишки Осиё ўйинлари бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада Ўзбекистон делегацияси ў…
09:26 / 04.02.2025
Андижонда қалбаки алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарган шахслар ушланди

Андижонда қалбаки алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарган шахслар ушланди

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизма…
18:22 / 04.02.2025
“Кальмар ўйини” сериали актрисаси саратондан вафот этди

“Кальмар ўйини” сериали актрисаси саратондан вафот этди

“Кальмар ўйини” сериалининг иккинчи мавсумида собиқ полиция ходими Хван Чжун-Хонинг онаси ролини ижро этган актриса Ли Жу-ши…
09:46 / 04.02.2025
Газ қувурларида юзага келган авария сабабли магистраль газ қувурларида босим пасайиши кузатилмоқда

Газ қувурларида юзага келган авария сабабли магистраль газ қувурларида босим пасайиши кузатилмоқда

“Айни вақтда авария ҳолати бартараф этилган ва газ таъминоти босқичма-босқич тикланмоқда” – дейилади хабарда.
19:33 / 03.02.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!