Бахтиёр Саидов Иордания подшоҳи Абдуллоҳ II билан кўришди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири учрашув давомида Президент Шавкат Мирзиёевнинг мактубини ҳам топширган. Бу ҳақда Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
“Президент Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг самимий табрик ва мактубларини Иордания Подшоҳи Абдуллоҳ Иккинчи ибн ал-Ҳусайн Аъло Ҳазратларига етказиш шарафига муяссар бўлдик. Ўзбекистон ва Иордания ўртасида кўп йиллик мустаҳкам дўстлик ришталари мавжуд бўлиб, барча соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштириш тарафдоримиз. Ҳар икки давлат Ташқи ишлар вазирликлари фидойилик ва ўзаро ишонч билан мамлакатларимиз фаровонлиги йўлида жадал ва самарали ҳамкорликни ривожлантириш сари тинимсиз меҳнат қилади”, – дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!