7-14 февраль кунлари Хитойнинг Харбин шаҳрида IX қишки Осиё ўйинлари бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада Ўзбекистон делегацияси ўз тарихидаги энг катта таркиб билан иштирок этади.
Делегация бўлажак ўйинларда 6 спорт турида 24 нафар атлет билан қатнашиши кўзда тутилган. Қайд этиш жоиз, бу ҳам спорт тури, ҳам атлетлар сони бўйича делегация энг катта таркибда қатнашадиган қишки Осиё ўйинлари бўлади. Бўлажак мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган спортчилар билан танишинг:
Шорт-трек: Даниил Ейбог ва Денис Айрапетянс;
Конькида югуриш: Данила Семериков;
Тоғ чанғиси: Медет Назаров, Арман Гаюпов, Никита Горковский, Сабина Режепова, Валерия Ковалёва, Ксения Григорева, Мария Морозова;
Чанғи альпинизми: Моҳинур Аралова, Феруза Бобоқулова, Эъзоза Шаймарданова, Асила Шойимова, Жасур Шамсиддинов, Мақсудхон Акобиров, Шоҳруҳ Сардоров, Эъзозбек Хушвақтов.
Фигурали учиш: Екатерина Гейниш, Дмитрий Чигирев, Нигинабону Жамолиддинова, Севинч Раҳимова;
Биатлон: Ролан Раимқулов, Дилмурод Абдураҳмонов.
Очилиш маросими 7 февраль кунига белгиланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!