Самарқандда 2 нафар фуқарони 24 000 АҚШ доллари эвазига Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Паяриқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро ўзга шахсларнинг ишончига кириб, уларни Америка Қўшма Штатларига ишга юборишини ваъда қилгани аниқланди. Шунингдек, у ушбу “меҳнати” эвазига ҳар биридан 12 000 АҚШ долларидан жами 24 000 АҚШ долларни фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!