Молия вазирлиги “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖ ўз фаолиятини давом эттираётганини маълум қилди.
Вазирликка кўра, 2022 йилнинг 1 чорагида тижорат банклари томонидан ажратилган ипотека кредитлари 42 млн. АҚШ долл. миқдорида қайта молиялаштирилади.
Компания томонидан халқаро молия ташкилотларидан қўшимча маблағлар жалб этилиши бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда ва 2022 йилнинг иккинчи ярим йиллигида ўзлаштирилишини бошланиши кутилмоқда.
Айни пайтда жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Молия вазирлиги ресурларини жалб этилиши назарда тутилмоқда.
Компания томонидан тақдим этилган ресурслар ҳисобидан иккиламчи бозордан уй-жойлар сотиб олиш учун 2021 йилда 1,9 трлн. сўм ипотека кредитлари ажратилди, 2022 йил давомида 2,0 трлн. сўм миқдорида кредитлар ажратилиши режалаштирилмоқда.
2021-2022 йилларда капитал бозорини ривожлантириш Дастурини амалга ошириш бўйича Йўл харитаси доирасида тижорат банкларини ресурслар билан барқарор таъминлаш мақсадида секьюритизация ва ипотека облигациялар муомаласи амалга оширилишини ҳуқуқий асослари яратилмоқда.
2023 йилдан бошлаб Компания томонидан ипотека облигациялари чиқарилиши режалаштирилган ва мазкур маблағлар ҳисобидан Компания фаолияти янада ривожланади.
Шу билан бирга, жорий этилган янги тартиб доирасида Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига бирламчи бозордан квартиралар сотиб олиш учун мунтазам равишда ресурслар ажратиб келинмоқда.
Молия вазирлиги ресурслари ҳисобидан бирламчи бозордан квартиралар сотиб олиш учун 2021 йилда 5,0 трлн. сўм ажратилди,
2022 йилда аҳолига кредитлар бериш учун тижорат банкларига 12,8 трлн. сўм ресурслар ажратилиши назарда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, бир муддат олдин “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖ Ўзбекистонда иккиламчи бозорга ипотека кредитларини ажратиш ипотекани қайта молиялаштириш компанияси молиялаштириш манбалари аниқлангунга қадар тўхтатилганини маълум қилган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!