2028 йилда Марказий Осиёда илк бор нуфузли Халқаро астронавтика конгресси (ИАC) Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақдаги қарор Австралиянинг Сидней шаҳрида ўтган конгресс давомида қабул қилинган. Бу ҳақида рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ўз саҳифасида маълум қилди.
Вазирнинг айтишича, Ўзбекистон Ҳиндистон ва Баҳрайн каби давлатлар билан кучли рақобатда ғолиб чиқишга эришган. У, шунингдек, бу ютуқни “Президентимиз ташаббуси билан бошланган Учинчи Ренессанс жараёнининг халқаро эътирофи” сифатида баҳолаган.
Шерматов ўз баёнотида шундай дейди:
“600 йил олдин Мирзо Улуғбек Самарқандда обсерватория ва мадраса барпо этиб, шаҳарни илм-фан марказига айлантирган бўлсалар, 2028 йилда космик соҳа бўйича дунёнинг энг йирик анжумани айнан шу шаҳарда ўтказилиши тарихий давомийликни кўрсатмоқда”.
Тадбир доирасида халқаро кўргазмалар ҳам ташкил этилиши ва 10 мингдан ортиқ меҳмон қатнашиши кутилмоқда. Шерматовнинг қайд этишича, худди шундай конгресс Австралияда ўтказилганда, мамлакат иқтисодиётига 27 миллион доллардан ортиқ даромад келтирган.
Шунингдек, бу конгресс мезбонлик қилган бошқа давлатларга ҳам катта фойда келтирган. Масалан, Бирлашган Араб Амирликларида миллий космик илм маркази ташкил этилган, Австралияда космик агентлик очилган, Франция эса бу соҳада глобал етакчи сифатидаги мавқеини мустаҳкамлаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!