АҚШ Иммиграция ва божхона полицияси (ИCЕ) маълумотларига кўра, 31 ёшли Ахрор Бозоров АҚШга ноқонуний кириб келганига қарамай, унга расман ишлаш рухсатномаси берилгани аниқланди. У ҳатто Пенсилвания штатидан юк машинаси ҳайдовчиси учун мўлжалланган CDL лицензиясини ҳам олган.
Маълумотларга кўра, Бозоров 2022 йилда Ўзбекистонда террористик ташкилотга алоқадорлик ва интернет орқали жиҳод ғояларини тарғиб қилганликда гумон қилиниб, қидирувга берилган.
ИCЕънинг хабар беришича, Ахрор Бозоров 9 ноябрь куни Канзас штатида юк машинасини ҳайдаб кетаётган пайтида қўлга олинган. Ҳозирда тергов жараёни бошлангани айтилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!