Ҳафтанинг иш кунларида Ўзбекистон ҳудудида илиқ об-ҳаво сақланиб туради, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.
Прогнозларга кўра, 17—18 ноябрь кунлари ҳарорат кундузи 19-22 даража илиқ атрофида бўлади. Ҳафтанинг ўрталарига келиб ҳарорат сезиларли бўлмаган даражада пасаяди, ва республика ҳудудининг асосий қисмида 15-18 даража илиқ атрофида бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 3-8 даража илиқ бўлади.
Бу кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 19—20 ноябрда республиканинг тоғли ҳудудларида айрим жойларда ёмғир, баланд тоғли ҳудудларда қор ёғиши мумкин.
Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 17—18 ноябрда кундузги вақтларда 19-21 даража илиққача кўтарилади, 19—21 ноябрда кундузи ҳарорат 16-18 даража илиқ атрофида бўлади. Кечалари 6-8 даража илиқ бўлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!