Шу йилнинг 15 ноябрь куни соат 14:05 ларда, Самарқанд шаҳар “Ал-Хоразмий” МФЙ ҳудудидан ўтган Нодирабегим ва Чўлпон кўчалари кесишмасида ЙТҲ содир бўлган.
Ҳайдовчи Дамас-2 русумли автомобилни бошқариб келиб, чап томонга иккинчи даражали йўлга бурилиш вақтида қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Onix русумли автомобилни ўтказиб юбормасдан йўлга чиқиб кетиб, тўқнашув содир этган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ЙҲХБ хабар берди.
Оқибатда Дамас-2 автомобилнинг икки нафар йўловчиси РШТЁИМ Самарқанд филиалига ётқизилган. Шунингдек, йўловчилардан бири кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан шифохонада вафот этган.
“Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!