$
12880.35 UZS
-29.8
156.68 UZS
-3.1
14535.47 UZS
-125.3
33° Кечаси 20°

“Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университетида биринчи Ўзбекистон-Исроил академик форуми ўтказилди

14:34 / 09.09.2022

Шу йилнинг 7 сентябр куни “Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университетида Биринчи Ўзбекистон-Исроил академик форуми ўтказилди.

Форумда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири, “Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университети ректори Азиз Абдуҳакимов, Олий Мажлис Сенати аъзоси, профессор Рустам Холмуродов, Самарқанд давлат университети ректори, Исроилнинг Ўзбекистон ва Тожикистондаги элчиси Бен-Ҳиллел Зеҳавит хоним, Холон технология университети ректори профессор Эдуард Якубов ва Холон университети профессорлари иштирок этди.

Азиз Абдуҳакимов форумни расман очиб бераркан, Исроил олий ўқув юртлари, жумладан, Холон технологик университети билан келажакдаги ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлади. Ректор Исроил ва Ўзбекистон олий таълим муассасалари ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш суръатларини оширишга алоҳида эътибор қаратиб, бунда талабалар алмашинуви, қўшма таълим дастурлари ва илмий лойиҳалар устида иш олиб борилаётгани муҳим эканлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистонда туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ШҲТ саммити арафасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Самарқанд руҳини акс эттириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида гапирди.

Холон технологик университети ректори профессор Эдуард Якубов ўз нутқида барча форум иштирокчиларига миннатдорлик билдириб, Исроил ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик туризмни ривожлантириш ва икки мамлакат ташқи иқтисодий алоқалари учун юқори малакали кадрлар тайёрлашга қаратилганлигини таъкидлади.

Биринчи Исроил-Ўзбекистон академик форуми маданий мерос ва туризм, инновацион технологиялар, ахборот, компютер ва музей технологияларига бағишланди.

Форумнинг мақсади Исроил, БАА ва Марказий Осиё давлатларидан олий таълим, саноат ва жамият вакилларини ҳамда инновациялар, академик доиралар, саноат, соғлиқни сақлаш ва атроф-муҳит соҳаларидаги Ўзбекистоннинг юқори мартабали вакилларини бирлаштиришдир.

Конференсия иштирокчилари ҳамкорликни янада ривожлантириш, фан ва технология, сунъий интеллект, машиналарни ўрганиш ва катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилиш ҳамда амалий математика, рақамли тиббий технологиялар, маданий мерос ва туризм, таълим, электрон таълим технологиялари ва бошқа соҳаларда янги тенденсиялар борасида фикр алмашишди.


Бу ҳам қизиқ

Андижон вилояти ҳокимлиги вилоят раҳбарига қўйилган айбловларни рад этади

Андижон вилояти ҳокимлиги вилоят раҳбарига қўйилган айбловларни рад этади

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг вояга етмаганга нисбатан ноқонуний хатти-ҳар…
19:53 / 11.05.2025
10 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

10 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 15-17 даража, кундузи 30-32 даража бўлади.
03:38 / 10.05.2025
9 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

9 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 18-20 даража, кундузи 28-30 даража бўлади.
21:16 / 08.05.2025
АҚШ Хитой товарларига божларни 54 фоизгача пасайтирмоқчи

АҚШ Хитой товарларига божларни 54 фоизгача пасайтирмоқчи

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Пекин билан музокаралар чоғида Хитой импортига 145 фоизлик божларни 50-54 фоизгача ка…
22:00 / 09.05.2025
Германия, Франция ва Буюк Британия раҳбарлари Киевга боради

Германия, Франция ва Буюк Британия раҳбарлари Киевга боради

Германия канцлери Фридрих Мерц, Франция президенти Эммануел Макрон ва Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Украинага ташриф …
09:51 / 10.05.2025
Кремль Украинанинг жавобини кутмоқда

Кремль Украинанинг жавобини кутмоқда

Россия Президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков Россиянинг Владимир Путин томонидан таклиф этилган музокараларни қайта бошлаш таклиф…
08:38 / 11.05.2025
Афғонистонда шахмат тақиқланди

Афғонистонда шахмат тақиқланди

“Толибон” бу ўйинни ман этиб, мамлакат шахмат федерациясини ёпишга қарор қилди.
12:31 / 11.05.2025
Трамп АҚШ Фаластинни тан олишини эълон қилиши мумкин

Трамп АҚШ Фаластинни тан олишини эълон қилиши мумкин

Қарор Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган саммитда эълон қилиниши кутилмоқда.
15:40 / 10.05.2025
Апрель ойида Soliq мобил иловасидан истеъмолчиларга 115.1 миллиард сўмлик кешбеклар тўлаб берилган

Апрель ойида Soliq мобил иловасидан истеъмолчиларга 115.1 миллиард сўмлик кешбеклар тўлаб берилган

Март ойида бу сумма 103.2 миллиард сўмни ташкил этганди. Тўланган кешбекларнинг энг кўп қисми эса Тошкент шаҳрида (45 миллиа…
20:30 / 10.05.2025
АҚШга ноқонуний киришга уринган 4 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

АҚШга ноқонуний киришга уринган 4 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Жорий йилнинг 7 май куни АҚШ Ҳаво ва денгиз операциялари ходимлари Виэкес оролига ноқонуний киришга уринган тўрт нафар Ўзбек…
14:12 / 10.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!