$
12175.53 UZS
-4.28
155.08 UZS
-1.65
14151.62 UZS
12.08
31° Кечаси 18°

Ишга жойлашиш бўйича суҳбатда айтиш тавсия этилмайдиган 7 жумла

19:11 / 20.05.2022

Суҳбат ишга жойлашишдаги энг муҳим жараён ҳисобланади. Ҳаттоки, тестлардан муваффақият билан ўтадиган тажрибали иш қидирувчилар ҳам интервьюдан “йиқилишлари” мумкин. Бундай ҳолатлардан қочиш учун рекрутер (маълум бир лавозимларга номзодларни излайдиган мутахассис) билан суҳбатда нафақат ташқи кўриниш, балки, нутқингизга ҳам эътибор беришингиз керак. Интервьюдан омадли ўтиб, ишга қабул қилинишингиз учун қандай жумла ва саволлар ишлатмаслик ҳақида эса, қуйида ўқинг.

1.  “Компаниянгиз нима билан шуғулланади?”

Ҳар бир иш қидирувчи ёдда сақлаши керак бўлган нарсалардан бири бу – жойлашмоқчи бўлган жойи ҳақидаги маълумотларни мустақил равишда излаш кераклигидир. Суҳбат ўтказадиган менежер сиз билан интервьюни ўтказиш учун резюменгиз билан танишиб чиққан, сиз билан боғланган ва қулай вақтни белгилаган. Сиз ҳам учрашувга тайёрланишингиз иккала томон учун ҳам адолатли бўлади. Шунингдек, бу ҳаракатингиз билан иш берувчиларга уларга билдирган қизиқишингиз ва мустақил ҳаракатлана олишингиз мумкинлигини тушунтирган бўласиз. Шу сабабли ҳам, суҳбатдан омадли ўтиш учун аввалдан берилиши керак бўлган, ўзингиз қизиққан саволларни тайёрлаб бориш муҳим ҳисобланади.

2.  “Эски бошлиғим билан келиша олмас эдим”

Суҳбат давомида иш берувчи аввалги иш жойингиздан нега бўшаганингиз сабаби билан қизиқиб қолиши мумкин. Бундай ҳолатларда, аввало, ҳатто эски бошлиғингиз билан яхши келишмаган бўлсангиз-да, у ҳақида салбий фикрлар билдирмаслик ва шахсиятига ўтмаслик муҳим ҳисобланади. Улар ҳақидаги шахсий салбий фикрингизни билдирган ҳолингизда, ўзингиз ҳақингиздаги яхши таассуротни бузиб қўйишингиз мумкин.

3.  “Перфекционист ва меҳнаткашман”

“Жуда меҳнаткаш ва перфекционистман” жумласи сиз яхши ходим эканлигингизни билдирмайди. Аксинча, бу “мен заиф томонларимни тан ололмайман ва менда сурункали хавотир мавжуд” деганидир. Унутмангки, ортиқча меҳнаткашлик ва перфекционизм ишингизни тўғри ҳамда яхши бажаришингизда халақит беради. Шунингдек, бу сифатлар сизда бор эканлиги кареравий ўсишга тез эришасиз дегани эмас.

Агар сиздан салбий сифатларингиз ҳақида сўрашса, нафақат камчиликларингиз ҳақида, балки улар билан қандай курашишингиз ёки топган ечимларингиз ҳақида гапириб беришингиз мумкин.

4.  “Иш таътилига қачон чиқсам бўлади?”

Иш таътиллари тизими қандай тузилганлиги билан қизиқишнинг ҳеч қандай ёмон томони йўқ, албатта. Аммо бу саволни иложи борича бошқа шаклда берган яхшироқ. Масалан, иш таътили тизими қандай тузилганлиги ва жараён қандай бошқарилиши ҳақида сўрашингиз мумкин. Аммо унутмаган яхшики, компания вакили яқин орадаги таътилингиз ҳақидаги саволларни ҳали ишга киришмасдан туриб, дам олиш ҳақида орзу қилаётганингиздек тушуниши мумкин.

5.  “Бу иш менга жуда керак!”

Бу ва бунга ўхшаш жумлалар адолациз иш берувчилар учун оҳанграбодек туйилиши мумкин. Улар сизни ушбу ишга муҳтож деб тушуниб, кам ойлик эвазига ортиқча вақт соати билан ишлатмоқчи бўлишлари мумкин. Шунингдек, бу жумла ҳақиқий мутахассисларни излаётганларни ҳушёр торттириши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.

6.  “Исталган ишни бажара оламан”

Исталган ишни қила олишингизни айтган ҳолда, сиз иш берувчига жуда ёмон аҳволда эканлигингизни билдирган бўласиз. Шу билан бирга, ҳақ тўланадиган ҳар қандай ишга тайёр эканлигингиз олдингизга қўйилган барча масалаларни ҳал қила оласиз дегани эмас.
Қийин вазиятда турганингизни тушунтириш ўрнига, иш тажрибангиз ва аввалги ишингиздан ўзлаштирган кўникмаларингиз ҳақида гапириб беринг.

7. “Ҳеч қандай саволларим йўқ”

Ҳаттоки сизда ҳеч қандай савол бўлмаса-да, мутахассислигингиз юзасиздан бир нечта саволлар беришга тайёрланинг. Бу билан сиз ишга ҳақиқатан қизиққанингиз ва ишлаш тизимини ўрганишини хоҳлаётганингизни билдирасиз. Шунингдек, ҳаддан ортиқ кўп саволлар бериш ҳам ярамайди. Масалан, сизга таклиф қилинаётган лавозимга яна қанча вариантлар бор эканлиги ёки офис ошхонасида кофемашина бор-йўқлигини сўраш ноўрин ҳисобланади.


Фойдали


														
														Олтин нархи кескин пасайди

Олтин нархи кескин пасайди

“Бу 2013 йилдан буён кузатилган энг катта бир кунлик пасайишдир”, деб маълумот бермоқда РБК нашри.
12:58 / 22.10.2025

														
														Президент: “Болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш — бизнинг қатъий иродамиз натижаси”

Президент: “Болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш — бизнинг қатъий иродамиз натижаси”

Ўзбекистоннинг болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича илғор тажрибаси Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан н…
12:04 / 17.10.2025

														
														Янгиланган Chevrolet Cobalt ишлаб чиқарилиши бошланди

Янгиланган Chevrolet Cobalt ишлаб чиқарилиши бошланди

UzAuto Motors АЖ янгиланган Chevrolet Cobalt модификацияларини оммавий ишлаб чиқаришни бошлади.
16:55 / 15.10.2025

														
														Жиззахда судья ёрдамчиси пора билан ушланди

Жиззахда судья ёрдамчиси пора билан ушланди

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
08:22 / 28.09.2025

														
														iOS 26 да ақлли қувват тежаш режими ўзгарди

iOS 26 да ақлли қувват тежаш режими ўзгарди

Режим ҳар доим эмас, тизим ортиқча сарфни сезганда ишга тушади.
15:16 / 19.09.2025

														
														Қозоғистонда содир бўлган портлашда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Қозоғистонда содир бўлган портлашда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Шу йилнинг 11 сентябрь куни Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида металл қабул қилиш шохобчасида содир бўлган портлаш оқибатида 3…
16:58 / 13.09.2025

														
														Telegram навбатдаги янгиланишларни тақдим этди

Telegram навбатдаги янгиланишларни тақдим этди

Профилга мусиқа қўшиш, бирламчи профиль саҳифасини танлаш ва бошқа имкониятлар пайдо бўлди
21:55 / 01.09.2025

														
														2025 йилнинг ўтган даврида стартапларга 264 млн доллар хорижий сармоя киритилди

2025 йилнинг ўтган даврида стартапларга 264 млн доллар хорижий сармоя киритилди

Бугунги кунда Ўзбекистонда 600 дан зиёд стартаплар фаолият юритмоқда. Саккиз йил илгари уларнинг сони бармоқ билан санарли э…
14:51 / 20.08.2025

														
														Чиқиндилар муаммоси – аҳоли англамаётган хавф

Чиқиндилар муаммоси – аҳоли англамаётган хавф

Ҳар куни уйимиздан чиққанимизда, кўчада чиқиндиларга кўзимиз тушади. Улар баъзан чиқинди қутиларида тўпланиб, баъзан эса очи…
17:18 / 11.08.2025

														
														Ўзбекистон қулупнай ва бошқа резавор мевалар етиштиришни кўпайтирмоқда

Ўзбекистон қулупнай ва бошқа резавор мевалар етиштиришни кўпайтирмоқда

2025 йилнинг ўтган 7 ойи ичида аввалги йилга нисбатан 6.6 фоиз кўпроқ маҳсулот етиштирилган
19:53 / 10.08.2025

Бу ҳам қизиқ

АҚШ Эронга қарши урушнинг дастлабки 100 соатида 3,7 млрд доллар сарфлади

АҚШ Эронга қарши урушнинг дастлабки 100 соатида 3,7 млрд доллар сарфлади

Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази (CSIS) таҳлилчилари ҳисоб-китобларига кўра, ҳарбий амалиётнинг дастлабки 100 соати …
12:01 / 07.03.2026
Ўзбекистонликларни Яқин Шарқдан ватанга қайтариш ишлари давом этмоқда — Транспорт вазирлиги

Ўзбекистонликларни Яқин Шарқдан ватанга қайтариш ишлари давом этмоқда — Транспорт вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Яқин Шарқдаги хавфли вазиятлар сабабли олиб чиқиш ишлари давом этмоқда. Ҳозирги вақтда …
15:52 / 07.03.2026
Совуқ антисиклон сабаб ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин – “Ўзгидромет”

Совуқ антисиклон сабаб ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин – “Ўзгидромет”

Бугундан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига совуқ антисиклон кириб кела бошлайди. Шу муносабат билан атмосфера ҳавоси сифати ёмонлаш…
12:14 / 07.03.2026
8 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

8 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ўзгарувчан й…
14:44 / 07.03.2026
Оригинал дориларни маҳаллийлаштириш ва инсонпарварлик ёрдами бўйича янги тизим жорий этилади

Оригинал дориларни маҳаллийлаштириш ва инсонпарварлик ёрдами бўйича янги тизим жорий этилади

Ўзбекистонда фармацевтика соҳасини тубдан ўзгартирувчи ва аҳолимизни сифатли дори-дармонлар билан таъминлашга қаратилган муҳ…
09:23 / 07.03.2026
Ангренда дайди итларни тутиш ва назорат қилиш ишлари кучайтирилди

Ангренда дайди итларни тутиш ва назорат қилиш ишлари кучайтирилди

Аввалроқ шаҳарда дайди итлар ҳужумидан сўнг 8 ёшли ўқувчи вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
11:08 / 07.03.2026
Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келмоқда

Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келмоқда

9–12 март кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. 9–11 март кунлари республика бўйлаб вақт-вақ…
13:45 / 06.03.2026
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади

Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади

“Мазкур чоралар аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини барқарор газ таъминоти билан таъминлашга қаратилган”, – дейилади хабарда.
14:26 / 06.03.2026
Олий таълим вазирлиги ходими 100 минг доллар пора билан қўлга тушди

Олий таълим вазирлиги ходими 100 минг доллар пора билан қўлга тушди

ДХХ Тергов бошқармаси томонидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди билан …
11:16 / 06.03.2026
Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар

Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 март куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон …
09:17 / 06.03.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!